Пентагон: Хитой ҳужумга тайёрланмоқда

786
0

Пентагон: Хитой ҳужумга тайёрланмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги тарафидан чиқарилган ҳисоботда айтлишича, Хитой армияси ўтган бир неча йиллар давомида бомба ташувчи воситалардан фойдаланишни ўз ичига оладиган фаолиятини кенгайтирмоқда. Унинг бу ҳаракати Вашингтон ва унинг иттифоқчиларига зарба беришга қаратилганга ўхшаб кўринмоқда.

Шунингдек, Пентагоннинг йиллик ҳисоботида Хитойнинг глобал таъсирини кенгайтиришга қаратилган ҳаракатлари ва Хитой 2017 йилда мудофаа учун сарфлаган харажати 190 миллион доллардан ошганлиги кўрсатиб ўтилди.

“Ўтган уч йил мобайнида Хитой Халқ Озодлик Армияси денгизда тажриба орттирган ҳолда сув устида ҳужумкор амалиётлар ҳудудларини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг позицияларига тўғридан-тўғри зарба бериш учун машғулотдан ўтаётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас”, “Хитой армияси фазони анти-ҳарбийлаштириш эълон ҳолатига қарамасдан фазода ҳам ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Хитой космик дастури фазода тезлик билан ривожланиб бормоқда”, дейилади баёнотда.

Хабарда айтилишича кутилаётган иқтисодий ўсишнинг секинлашувига қарамасдан, Хитойда 2028-йилга келиб расмий мудофаа бюджети 240 миллиард доллардан ошади.

Ўз навбатида Хитой ҳам АҚШни суверенитетни бузишда айбламоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон халқаро қонунни бузганлигини ва Хитойнинг миллий хавфсизлиги хавф остида қолганлигини эълон қилди.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг воизи Жианг Чуанг АҚШнинг ҳаракатлари  Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига путур етказганлигини даъво қилар экан, “Американинг жанговор техникалари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар Хитой қонунларини ва халқаро қонунларни бузиш ҳисобланади” дея  баёнот берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here