Ҳизб ут-Таҳрир томонидан муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

455
0

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд…

Биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзолари Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – у кишини Аллоҳ Таоло Ўз ҳифз-ҳимоясида асрасин – муборак қурбон ҳайити муносабати билан бутун Исломий Умматга йўллаган табригини етказаётганимиздан мамнунмиз.

Шу муносабат билан амиримиз қуйидаги сўзларни йўлладилар:

(Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1439, милодий 2018 йилнинг муборак қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан йўллаган табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳ мукаррам қилган ва у ҳақда

«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»                               [Оли Имрон 110]

деб айтган Исломий Умматга,

Пок тақволи – Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз – даъват етказувчи, энг гўзал сўзларни айтувчи, солиҳ амаллар қилувчи ва Аллоҳнинг ушбу

«(Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонлардандирман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор[Фуссилат 33]

тавсифига лойиқ бўлган эркагу аёллардан иборат барча Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига,

Ҳақ ва ростгўйлик ила ушбу саҳифамизни зиёрат қилаётган, ундаги яхшиликка интилаётган (Аллоҳ барчаларини яхшилик… билан мукофотласин) унинг зиёратчиларига,

Барча-барчаларингизга

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сизларни Ушбу қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Тоат-ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ҳожиларнинг ҳажини ҳажи мабрур, саъйи (тавоф)ини мақтовли тавоф ўрнида қабул қилиб, гуноҳларини мағфират қилишини сўраб қоламан. Бу йил ҳаж қила олмаган кишиларнинг келгуси йилда яхшилик билан ва яхшилик устида ҳаж қилишларига Аллоҳ муваффақ қилсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло солиҳ амал қилувчиларни дўст тутгай.

Қадрли биродарлар! Бу йилги қурбон ҳайити Халифалик давлати йўқ бўлган бир пайтда кириб келмоқда. Халифалик йўқлиги сабабли мустамлакачи кофир ва уларнинг малайлари бизнинг юртларимизда қирғин амалиётларини содир этишга, қонларимизни оқизишга журъат қилишмоқда… Улар порохли бочкаларни қўллашдан тортиб вайрон қилувчи ракеталар ва кимёвий қуролларни қўллашгача бўлган шафқатсиз жиноятларни содир этишди… Бу жиноятларни баъзида бевосита ўзлари, баъзида эса малайлари ёрдамида содир этишмоқда. Қаерга қараманг, зулму адоват билан мусулмонлар қони тўкиляпти… Шарқ томонга қарасангиз Бирмани кўрасиз… У ерда нима бўлаётганини биласизми?! Бирмадаги мусулмонлар аҳволи қалбни ўртайди… Чунки у ерда бутпарастлар содир этган қилмишларни ўрмон йиртқичлари ҳам қилишдан жирканади… Бунинг ортидан Кашмирга ва у ерда ҳиндулар содир этган жиноятларга гувоҳ бўласиз… Шимолга боқсангиз, руслар қўлларини Чеченистон, Кавказ ва Қримдаги мусулмонлар қонига ботиришаётганини кўрасиз… У ердан Шарққа юрсангиз, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги мусулмонларга қарши турли жиноятлар содир этаётганига гувоҳ бўласиз. Жануб томон юриб, денгиз бўйларига боқсангиз мусулмон юртларининг юраги, икки қибланинг биринчиси бўлмиш муборак Фаластин заминини кўрасиз… У ерда яҳудийлар зўравонлигига ва улар содир этаётган жиноятларга гувоҳ бўласиз ва Ақсо масжидининг унга етган жароҳат сабабли қилган ноласини эшитасиз… Шомда нималар бўлаётганини биласизми?! Унинг чор атрофида қонлар дарё бўлиб оқизилмоқда… Шомдаги тоғут ва унинг ортидаю олдида турган Америка, унинг тобе ва малайлари, Россия, Эрон ва унинг жангарилари, барча-барчаси бир бўлиб, Шомнинг катта кўчасидан тортиб, тор кўчаларию, боши берк кўчаларигача… ҳамма ерида ваҳший жиноятларни содир этишмоқда… қатли ом қилишда барча қурол ва воситаларини ишга солишяпти. Мана, Идлибга боқинг, бомбардимонлар билан унинг турли бурчагида ваҳшиёна қирғин қилинмоқда, тоғутлар билан хоинлар ўртасида битимлар имзоланяпти… Бу ёқда Шомнинг иниси Ироқ ҳам азоб-уқубат ва мусибатларга тўлиб тошди. Кейин жанубга юрсангиз, аввалда бахтли-саодатли бўлган Яманнинг бир-бирига қарши жанг қилаётган мусулмонлар дастидан ғам-ғуссада қолганини кўрасиз. У ерда мустамлакачи кофир давлатларнинг қонларимиз ва бош чаноқларимизни эзғилаган ҳолда бир-бири билан нуфуз талашаётганига гувоҳ бўласиз. Ғарб томонга юрсангиз, Ливияда мусулмонлар бир-бири билан қирпичоқ бўлишаётганини кўрасиз… Кейин Марказий Африка томонга боқсангиз, у ердаги мусулмонларнинг қирғинлар, покиза қонларининг тўкилиши ва ор-номуслари топталиши… каби таърифлашга тил ожизлик қиладиган машаққатлар остида ҳаёт кечираётганига гувоҳ бўласиз. Суданга келсак, жануби билан шимоли бўлиб ташланган ушбу юртнинг оғир жароҳат билан ёрдамсиз ташлаб қўйилганини кўрасиз… Сомалида эса, бир неча йиллардан бери тўхтовсиз ўзаро маҳаллий жанглар бўлаётганига гувоҳ бўласиз…

Бу азоб-уқубатларнинг барчаси мусулмон юртларида бўлмоқда. Ваҳоланки, бу юртлар ўзининг Исломи, Ислом байроғи, Ислом азонлари ва Ислом адолати билан узоқ йиллаб азизу мукаррам бўлиб келганди. Бироқ исломий юртларимиз халифаси ағдарилиб, мусулмонлар қалқони йўқ қилингач, аҳволи бутунлай тескари бўлди. Энг аччиқ кунларни бошдан кечирадиган бўлди. Мустамлакачи кофирлар билан уларнинг золим ювиндихўрлари бу юртларга еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби ташланишди. Ҳали бу ёқда куфр юртларида яшаётган мусулмонлар аҳволини айтганим йўқ. У ерлардаги кофир миллатлар мусулмонларнинг ўзлигидан воз кечишларини исташмоқда. Улар муслима аёл либосини қисқартиришга, азон овозини ўчиришга ва ўз жамиятларида мусулмонларга қарши нафрат уйғотишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, бири иккинчисига уланиб, кети узилмаётган бу азобларга ҳам албатта Халифалигимизнинг йўқлиги сабабдир.

Қадрли биродарлар!

Агар бу машаққату мусибатлар бошқа уммат бошига тушганда эди, аллақачон заволга юз тутган бўлар эди. Аммо Ислом Уммати учун Роббисининг китоби ва Росулининг суннатида унга куч бағишловчи энергия бор. Ҳатто Аллоҳ яратган тун ва кунларда ҳам Уммат учун ибратли нарсалар мавжуд. Мана шу энергия туфайли унга машаққатлар таъсир қилолмайди, бўҳронлар қанотини қайрий олмайди. Йўқ-аксинча, қувватига қувват бериб, азм-қарорини зиёда қилади, уни куч билан, чиройли тарзда амал қилишга ва Роббисига таваккул қилишга ундайди.

Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китобидаги энергияга келсак, ушбу оятлар бундай демоқда:

﴿فإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا + إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا﴾

«Ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга албатта енгиллик ҳам бор. Ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга албатта енгиллик бор»                                                     [Шарҳ 5]

﴿حَتَّى إِذَا اسْتَيْأَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ﴾

«Ҳатто пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик – пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!»

                                                                                                                              [Юсуф 110]

﴿أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ﴾

«Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва имонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрат-ёрдами яқиндир», дейилди»

[Бақара 214]

Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларидаги энергияга келсак, Росулуллоҳ учун ғам йили бўлди… у йилда Хадижа онамиз вафот қилдилар. Кейин ул зотни ҳимоя қилиб келган Абу Толиб вафот этдилар. Кейин Тоиф аҳли ўзларига қилинган нусрат талабини рад этиб, ул зотга оёқларидан қон оқадиган даражада озор етказишди… Бўҳрон кучайгандан кучайиб, мушриклар Росулуллоҳнинг жонларига қасд қилишди… ортларидан Сур ғоригача қувиб боришди. У ерда Росулуллоҳ ﷺ дўсти Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан жон сақладилар. Мушриклар ғор оғзида тўхташганда, улар билан сарвари олам ўртасида бир неча метр масофа қолганди, холос… Бу ҳодиса буюк Кун арафасида юз берди. Яъни Росулуллоҳ ﷺ шу оғир кундан бир-икки кун ўтиб, Мадинада Ислом давлатини барпо қилдилар, бутун дунёга зиё таратувчи, ҳақни етказувчи истеҳком қурдилар.

Энди, Уммат учун ибрат бўлувчи Аллоҳ яратган махлуқотларга келсак, зулматли тун ортидан албатта ёруғ кун келади ва бу ақл эгалари учун ибрат-далилдир.

Шундай қилиб, Ислом Уммати Аллоҳнинг марҳаматидан ҳаргиз ноумид бўлмайди. У машаққат ортидан енгиллик келишини, хафалик ортидан хурсандчилик бўлишини, зулмат ортидан албатта тонг отишини билади. Уни ҳар қандай зарба ҳаргиз ҳолдан тойдиролмайди. Балки у Аллоҳга холис ва Росулига содиқ тарзда олдинга ҳаракат қилади.

Азиз биродарлар!

Халифалик ағдарилгандан сўнг кофирлар эркин нафас олиб, бемалол мана шу жиноятларини амалга оширишмоқда. Чунки қаршиларида тўсқинлик қиладиган, уларни ўзларининг инларига қайтариб юборадиган ҳеч кимни кўришмаяпти. Улар мусулмонлар қалқони парчаланганини кўриб, унинг қайта тикланишини олдини олишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки ушбу қалқонни пайдо қиладиган бошқарув мусулмонларни куч-қуввати ва ҳимоячиси бўлмиш Халифалик эканини яхши билишади. Шунинг учун ҳам Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётганларни қувғин қилишмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир худди шу тарзда мустамлакачи кофирлар ва уларнинг мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорлари нишонига айланди. У кофирлар, золим жосуслар ҳамда Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчиларнинг тазйиқларига, ҳатто шаҳидликка олиб келган азобларга йўлиқди… Ҳизб турли партияларга рухсат берган Индонезия каби ҳамда турли партияларга қонуний тарзда рухсат берган Тунис каби давлатларда ҳам ман қилинди… Ҳизб йигитларига келсак, уларнинг ҳолатини тоғутлар қамоқларидаги ҳолатлари айтиб турибди… Тоғутлар йигитларни қамоқларида қийноқларга солаётган бўлса, ташқарида қувғин остига олишяпти. Хўш, нега!? Чунки Ҳизб баралла айтаётган ҳақ сўз, ҳар қандай қиличдан ҳам кескирлик қилмоқда. Улар бу ҳақ сўзга ҳеч қандай сўз билан ҳужжат топишолмаяпти, шунинг учун номардларча зўравонлик қилишяпти… Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, қандай адашишмоқдалар-а.

Биродарлар!

Умматга ва Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларга етаётган бу азоб-уқубат жуда-жуда оғир. Яхши ҳамки, Аллоҳнинг биз мусулмонларга сурур бағишлайдиган, бир-бирларимиз билан силаи раҳм қилиб, дилларимизга ором берадиган ҳайити бор, бир-биримизни қутлаб, кўнгилларимизни кўтарувчи кунларимиз бор. Яхши ҳамки, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ислом Умматини ғолиб-музаффар қилиш ҳақидаги ваъдаси бор, Росули ﷺнинг рошид Халифалик қайтиб келиши тўғрисидаги башоратлари бор. Яхши ҳамки, Аллоҳ Субҳанаҳуга холис ва Росули ﷺга содиқ бўлган Ҳизбимиз бор. Агар – Аллоҳнинг ҳайити, ваъдаси, Росулининг башорати ва Ҳизб ут-Таҳрир дохил – ушбу тўрт неъмати бўлмаганда эди, юзларга мутлақо табассум югурмаган бўларди, юракларга бир оз малҳам топилмасди. Чунки мусулмонларга барча тарафдан ёпирилаётган азоб-уқубатлар жуда оғирдир. Халифалик йўқлигига қарийб бир аср бўлди. Бу вақт мобайнида мусулмонлар бўлиниб-парчаланиб кетди… Устларидан золим рувайбизалар ҳукмронлик қиладиган бўлди… Мустамлакачи кофирлар ва уларнинг иттифоқчиларининг адоватини айтмай қўя қолайлик… Зеро, мусулмонлар юртлари бизнинг қонларимиз дарё қилиб оқизиладиган, номусларимиз топталадиган майдонга айланди.

Бироқ, вазиятнинг шу даражада оғирлигига қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ Субҳанаҳунинг нусратидан, берган ваъдасидан ва Росули ﷺнинг башоратларидан кўнгли хотиржам. Аллоҳнинг изни ила марҳаматидан ҳаргиз умидсизликка тушмайди, мудом Аллоҳ изни ила, чиройли амалда давом этар экан, Унинг марҳаматидан ҳаргиз ноумид бўлмайди. Чунки Ҳизб Халифалик қайта барпо этилиши Қуръони Каримда битилганини, кунлар ўтгани сари у барпо этиладиган кунга яқинлашаётганини яхши билади. Шундай бир Ҳизб куч-қудрат ва ҳикмат эгаси Аллоҳнинг изни ила, асло тушкунликка тушишни, азм-қароридан қайтишни билмайди. Билъакс, машаққатлар унга қувват бағишлайди, чунки машаққат эркакка хос нарса, Ҳизб аъзолари эса, ҳақиқий эр кишиларидир. Улар доим Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Ўзининг

﴿رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ﴾

«Эртаю кеч Уни (Аллоҳни) поклайдиган эр-кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар»                                                                                    [Нур 37]

деган каломидаги зотлардан қилишини сўрамоқдалар. Улар ичган қасамлари билан – Аллоҳнинг фазли ила – даъватни етказаётган экан, инша Аллоҳ ушбу даъват юқори кўтарилиб, Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз ваъдасини, Росули ﷺнинг башоратларини уларнинг қўллари билан амалга оширади. Бу қуйидаги уч жиҳатдан бўлади:

Биринчи: Бугунги кундаги золим подшоҳликдан сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қайта барпо бўлиши тўғрисида, Имом Аҳмад ишлаб чиққан, Таёлисий ўзининг «Муснад»идада келтирган Ҳузайфанинг ҳадисида Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қиладилар:

«ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золимўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Иккинчи: Босқинчи яҳудийлар давлатининг илдизи билан қўпориб ташланиши ҳақида: Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни ишлаб чиққан: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ، فَيَقْتُلُهُمُ الْمُسْلِمُونَ»

«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунларича (қириб ташламагунларича) қиёмат бўлмайди…». Яна бир лафзда «تُقَاتِلُكُمُ يَهُودُ، فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ» «яҳудийларга қарши жанг қилиб, улар устидан ҳукмрон бўлмагунингларгача», дейилган.

Учинчи: Римнинг фатҳ этилиши: Имом Аҳмад ва Ҳоким ўзларининг «Муснад»ида ишлаб чиққан, Заҳабий уни Абу Қубайл орқали тасдиқлаган ушбу ривоятда бундай дейилади: «Биз Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос олдида эдик, у бундай деди: Биз Росулуллоҳ ﷺнинг олдиларида ёзаётган эдик, ул зотдан қайси шаҳар биринчи фатҳ қилинади, Канстантинополь (Истанбул)ми ёки Рим, дея сўралди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ

«مَدِينَةُ هِرَقْلَ تُفْتَحُ أَوَّلًا، يَعْنِي قُسْطَنْطِينِيَّةَ»

«Ираклининг юрти, яъни Константинополь биринчи фатҳ бўлади», дея жавоб қилдилар». Ҳақиқатда, Константинополь фатҳ бўлди, энди Рим қолди, инша Аллоҳ.

Биродарлар!

Юқорида айтилган сўзларни соғлом ақл, ҳикматли фаҳм ила тадаббур қилинса, шу нарсани кўриш мумкинки, алам ортидан албатта умид келади, ғам-ғуссали воқе башоратга тўлади, қийинчилик ортидан енгиллик ва узоқ-узоққа чўзилган бахтсиз ҳаётдан сўнг фаровонлик келади… Кейин албатта яхшилик ва нусрат, яхшилик ва нусрат, яхшилик ва нусрат келади.

 

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                   [Рум 4-5]

Сўзимни якунлар эканман, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан келгуси ҳайит Ислом Уммати Рошид Халифалик байроғи соясида яшаган ҳолатда кириб келишини сўраб қоламан. Ҳизб йигитлари ушбу Умматнинг олдинги сафида бўлишини ҳам Аллоҳ Таолодан сўрайман. Аммо Рошид Халифалик байроғи соясида ўшандай ҳайит кириб келишидан олдин вафот этган йигитлар бўлса, уларнинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ Субҳанаҳудан ҳеч қандай соя топилмайдиган, фақат Ўзининг сояси бўладиган қиёмат кунида Ўз соясига олишини ҳамда инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, дегандан сўнг, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олишини сўраб қоламан. У Раҳмон ва Раҳим зотдир.

Сўзим ниҳоясида барчангизга салом йўллаб, яхшилик тилаб қоламан

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз                                                                                     10 зул-ҳижжа 1439ҳ

Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Рошта                                 21 август 2018м

). Ҳизб амирининг – у кишини Аллоҳ Таоло Ўз ҳифз-ҳимоясида асрасин – нутқи тугади.

 

Биз карами кенг ва қудрати беқиёс Жаббор Аллоҳга ёлвориб, бизга буюк Исломимиз душмани бўлган АҚШ ва унинг гумашталарида Ўзининг қудратини кўрсатиб қўйишини сўраймиз… Ер юзидаги барча жонли ва жонсиз нарсаларгача асорати етиб борган ушбу золимлар замонини бошимиздан тезроқ кўтаришини тилаймиз. Аллоҳнинг ростгўй мўминлари олдида фақат битта йўл бор. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашлари, сидқидилдан Унга қуллик ва хорлик кўрсатишлари, динига Росулуллоҳ ﷺ бизга ўргатганларидек ёрдам беришлари, то Аллоҳнинг изни-ёрдами келгунгача, азоб-уқубатларга сабр-бардош беришларидир.

Шунингдек, мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан йўлланган табрикни сизларга ва бутун Исломий Умматга етказар эканман, Мавло Азза ва Жаллага тазарру қилиб, шуни сўрайманки, келгуси ҳайитни Исломий Уммат Уқоб байроғи сояси остидаги ҳаётда бирлашган, ғолиб бўлган, Аллоҳнинг изни ила куч-қудратга тўлган ва биринчилик марказини яна қайта эгаллаган ҳолатда кутиб олайлик. Албатта Аллоҳ бу ишни эгаси ва бунга қодир Зотдир.

Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, Сени барча айбу нуқсондан пок деб, Ўзинга ҳамд айтамиз. Сендан ўзга ҳеч илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берамиз, Ўзингдан мағфират сўраймиз ва Сенга тавба қиламиз

 

Ҳижрий 1439 йил муборак Қурбон ҳайити кечаси,

милодий 2018 йил 21 август

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

 

Манзил: ал­Мазраа — «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here