Ийди Қурбон муборак бўлсин

540
0

Ийди Қурбон муборак бўлсин

 اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. “… сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади”, дея башорат қилган Аллоҳнинг Росулига, у кишининг оилалари, асҳоблари ва у зотга яхшилик билан эргашиб, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган ҳамда шаръий аҳкомларни ўз амалларига ўлчов қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Бу йилги Қурбон ҳайит байрами Қирғизистон мусулмонлари аввалгидан кўра яна ҳам кўпроқ ўз динига талпинаётган бир даврда ҳузуримизга кириб келмоқда. Бунинг учун Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтамиз ва улуғ байрам муносабати билан бутун дунё мусулмонларини, шу жумладан Қирғизистон Мусулмонларини ҳам чин қалбимиздан табриклаймиз, уларга яхшиликлар тилаб, Аллоҳдан ўзи учун қилинган барча ибодатларни қабул қилишини ёлбориб сўраймиз.

Мазкур муборак байрамни ўз оила аъзоларимиз даврасида нишонлар эканмиз, Россия бомбалари остида қолаётган суриялик биродарларимизни, яҳуд вужудининг зулми остида қолаётган фаластинлик биродарларимизни, Саудия бамбардимони остида ҳалок бўлаётган яманлик биродарларимизни, АҚШ ҳужумларидан азият чекаётган афғонистонллик биродарларимизни, шунингдек, дунёнинг ҳар бир бурчагида куфр ҳужумларига дучор бўлаётган биродарларимизни асло унутмаймиз.

Биз Қодир Аллоҳдан тез кунларда барча Мусулмонларни Ўз нусрати билан ризқлантириши, бизларни Ислом билан, Исломни бизлар билан азиз қилишини сўраб қоламиз. Инша Аллоҳ кейинги ҳайит байрамлари табригини шахсан Халифамизнинг ўзидан эшитишни Улуғ Роббимиздан ёлвориб сўраймиз. Барчамизга улуғ айём яна бир бор муборак бўлсин.

 Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here