“Толибон” ҳаракати вакиллари Москвага келиши кутилмоқда

569
0

Толибон ҳаракати вакиллари Москвага келиши кутилмоқда

 “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги расмий ваколатхонаси вакиллари жорий йил 4 сентябр куни Москвага ташриф буюриши кутилмоқда.

Қобулдаги аноним манбанинг ахборотига кўра, ваколатхона бошлиғи Муҳаммад Аббос Станикзайнинг Москва ташрифи тасдиқланган. Ташкил этилаётган саммитда Россия вакилларидан ташқари, Хитой, Покистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Учрашувда Афғонистон масаласи атрофлича кўриб чиқилиши айтилмоқда. 16 июл куни Путиннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Замир Кабулов кутилаётган саммитга қадар ҳаракат вакиллари Москвага таклиф этилиши ҳақида айтганди.

 Икки ҳафта аввал Тошкентга ташриф буюрган ҳаракат вакиллари ҳанузгача учрашув натижалари бўйича изоҳ бермади. Шундан сўнг, “Толибон” расмийлари Индонезияга жўнаб кетганди.

Туркистон:

Халқаро сиёсат (АҚШ) Толибон ҳаракатини, у назорат қилиб келаётган ҳудуди билан бирга тан олиш ва у билан ҳамкорлик қилиш томон оғиб бормоқда. Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати Толибон ҳаракати етакчиларини расман қабул қилди. Ваҳолангки Ўзбекистон ҳам, худди Россия, АҚШ ва ҳатто БМТ оламий ташкилоти каби, Толибонни “террористик” ташкилот сифатида тан олган.

Лекин Толибон ҳаракатини ўз томонига тортмоқчи бўлаётган томонларнинг ҳар бирининг ўз манфаатидан келиб чиққан мақсадлари бор. Бўлганида ҳам, бир бирига қарама қарши мақсадлари бор. Масалан АҚШ Ўзбекистон воситасида Толибонни иқтисодий манфаатлар томонга жалб қилиб, уни тинч музокараларга чақираётган бўлса, Россия Толибонни қуроллантирмоқчи бўлади. Чунки АҚШ билан Россиянинг манфаатлари бир эмас. Яъни АҚШ Толибонни ўзи билан ҳамкорлик қилишга рози қила олса, темир йўл ва нефт қувурлари орқали Ўрта Осиё хом ашёларини олиб чиқиб кета олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса Ўрта Осиё Россиянинг иқтисодий мустамлакасидан чиқиб кетишига олиб боради. Шунинг учун Россия Авғонистонда тинчлик барқарор бўлишига қарши ҳаракат қилади. Агар кучи етмаса, тинчлик жараёнига ўзи ҳам қандайдир маънода иштирок этиш ва ҳисса қўшиш орқали вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.

Куфр олами ўз мафкураси ва бошқарув принципларидан воз кеча бошлаганини энди яширмай, ошкора намоён қила бошлади. Буни шундай изоҳлаш мумкин: Улар ўз манфаатларига мувофиқ бирор ташкилотни “террорчи” деб атаб олишади. Сўнг у ташкилотда ўзлари учун бирор моддий манфаат кўриниб қолса, уни террористлар сафидан ўчириб қўйишади, ёки ўша ўзлари қоралаб турган ҳолатида ҳам у билан дўстона алоқалар ўрнатишга уринишади. Лекин шу “террорист” ташкилот билан музокара олиб боришаётганларида, худди шулар каби бошқа ташкилотдаги мусулмонларни бомбардимон қилиб, оила аъзолари билан қириб юборишаётган бўлади!

Шунинг учун исломий ташкилот, ҳизб, жамоаларнинг ҳар бири фақат ўз ташкилотининг манфаатлари билан чекланиб қолиши дуруст эмас. Ҳар биримиз дунёда Исломни олий қилиб, исломий уммат ва бутун инсоният манфаати учун ҳаракат олиб боришимиз керак! Акс ҳолда уммат салтанатни куфрдан тортиб олиб, ўз мафкурасига зид равишда фақат бир минтақадаги ўз манфаатлари учун ҳаракат олиб борувчи гуруҳларга бермайди. Уммат устидаги оламий муаммолар эса, оламий исломий мабдаий бошқарув системаси ўрнатилмас экан, ортиб бораверади. Куфр эса ҳар биримизни ўзимиз билан овора қилиш билан, моддий манфаатларга қизиқтириб, ўз домига тортиб бораверади!  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here