Помпео Саудия Валиаҳди Муҳаммад бин Салмонга миннатдорчилик билдирди

510
0

Помпео Саудия Валиаҳди Муҳаммад бин Салмонга миннатдорчилик билдирди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Душанба куни Саудия Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон билан ўтказган телефон суҳбатида Саудия Арабистонининг “Сурияни барқарорлаштириш” саъй-ҳаракати учун шахзодага миннатдорчилик билдирди.

АҚШ Давлат департаментининг баёнотида айтилишича, Помпео ва валиаҳд шахзода ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда Сурия, Ироқ, Йаман ва Афғонистон масалалари муҳокама қилинган.

“Саудия ҳукумати Суриянинг шимолий шарқида барқарорликни ўрнатишга қаратилган фавқулодда ҳамкорлиги ва қўллаб-қувватлови ҳамда Ироқда сув ва электр танқислиги масаласини хусусий сув тозаловчи кемалар ва генераторларга дизел ёқилғиси юбориш орқали ҳал қилишда берган ёрдами учун АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистони валиаҳдига ўз миннатдорлигини изҳор этди”, дейилади АҚШ ташқи ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда.

Баёнотда қўшимча қилинишича, Помпео ва Ибн Салмон кириб келаётган Ийд ал-Азҳо байрами муносабати билан Афғонистонда ўт очиш тўхтатилишини ва мамлакатда кенг миқёсда тинчлик ёйилишини қўллаб-қувватлаш устида баҳс юритган.

Шунингдек тарафлар ўртасидаги телефон суҳбатда БМТ махсус вакили Мартин Гриффитҳснинг Ямандаги низоларни бартараф қилиш иши ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал қилиш ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here