Жээнбеков Қирғизистон ким билан дўст бўлишини маълум қилди

815
0

Жээнбеков Қирғизистон ким билан дўст бўлишини маълум қилди

 Сооронбай Жээнбековнинг маълум қилишича, Қирғизистон қўшни давлатлар билан, хусусан Россия билан дўстона алоқаларга алоҳида аҳамият қаратади. Бу ҳақида “Спутник” Қирғизистон хабар қилди.

 13 август куни Жээнбеков Қирғизистон республикасини барқарор тараққий эттириш бўйича Миллий кенгаши мажлисига раислик қилди.

 У йиғилиш иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, дунёда жиддий ўзгаришлар бўлаётганини, хусусан, бу ўзгаришлар Қирғизистонга ҳам таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлади.

 “Биз қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни тараққий эттиришга алоҳида аҳамият қаратамиз, шу жумладан, стратегик шеригимиз – Россия билан муносабатларга ҳам. ЕОИИ, ШҲТ, КХШТ мамлакатлари билан ҳарёқлама муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз”, – деди Жээнбеков.

 Қирғизистон раҳбари сўзларига кўра, у бошқа давлатлар билан ҳам муносабатларни ривожлантиради.

 “Биз Хитой билан ҳамкорликни стратегик даражага етказдик, шунингдек, Туркия, Япония, Жанубий Корея, АҚШ ва Евроиттифоқ мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Биз халқаро ҳамкорларларимизга устувор аҳамият қаратамиз, хусусан, БМТдаги ҳамкорликка ҳам”, – деб таъкидлаган Жээнбеков.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here