Путин: Агар шартимга кўнсангиз, сиз билан тушлик қилишга розиман!

666
0

Путин: Агар шартимга кўнсангиз, сиз билан тушлик қилишга розиман!

  Барчамизга маълум ўтган ҳафта Йоханнесбургда БРИКС саммити бўлиб ўтди. Саммитда Россия ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, шу жумладан туризм соҳаси, иқтисодий масалалар ва Суриядаги вазъият муҳокима қилинди. Сўнгра, икки давлат раҳбари ўзаро илиқ суҳбат қуришди. Суҳбат асносида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳамкасби бўлмиш Россия президенти Владимир Путинни тушлик зиёфатига таклиф қилди.

Бунга жавобан Владимир Путин ҳазил – мутойиба билан : -“Мен сизнинг таклифингизни бажону дил қабул қиламан, фақат бир шартим бор! “- деди.

Эрдоган жаноблари ўз навбатида ҳурмат бажо келтириб, дўстининг шартига қулоқ тутди ва “Қандай шартингиз бор, дўстим?”, деб сўради.

“Биз ўзаро маслаҳатлашиб бир нарсага қарор қилдик, агар бизнинг гўшт маҳсулотимиз сизнинг бозорларингизга киртилса ва Туркиядаги ресторанларда Россиядан келтирилган гўштлар билан таомлар тайёрланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Менинг кичкина шартим шу, агар розилик берсангиз, мен сизнинг таклифингизни қабул қилган ҳолда, сиз билан ресторанга овқатлангани бораман”- дея шартини билдирди Путин.

Шу мақолани биринчи жумлаларини ўқиганимда, бехосдан ёмон хаёлга бордим. Путин: Агар мен билан ресторанга бориб, бирга қадаҳ кўтарсангиз мамнун бўлардим, менинг шартим шу” – деган бўлса керак, деган гумон келди. Аммо мақолани охиригача ўқиганимда бундан баттарига гувоҳ бўлдим.

Ҳолбуки, агар Путин бир мусулмон раҳбарни мажбурлаб, ҳаром ичимлик ичирса, фақат ўша раҳбар лаънатга учраб, гуноҳкор бўлиши табиий эди. Аммо Путин биргина дўстини эмас, барча мусулмонларни ҳалқумини булғаб, дуоси ижобат бўлмайдиган даражага туширишни, Аллоҳ назаридан қолиб, охирати барбод бўлган инсонларга айлантирмоқни истайди.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан шундай ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ لحمٌ نبَت مِن سُحْتٍ»

«Суҳтҳаромдан озуқа олган гўштаъзои бадан жаннатга кирмайди». (Ибн Ҳиббон ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).

Кўриб турганимиздек, биз қўлимизни душманга тутсак, у бизни чиғаноғимиздан тутмоқда.

Аллоҳи Таоло душманлар шарридан огоҳлантириб, улар билан дўст бўлишликдан ва унинг оқибатидан қайтармоқда.

Гарчи Эрдоган ошкоро ароқ ичмаса-да, катта, нуфузли давлатлар тазйиқи остида Исломга зид амалларни амалга оширади. Исроил билан махфий алоқа ва иқтисодий ҳамкорликни яширгани каби, Россия билан тил бириктириб, Мусулмонларнинг поклигига зарар келтириши,  ҳаққини зоеъ кетказиб, эътиқодига хиёнат қилиши турган гап.

Бир  ҳикматли сўз бор: Сен менга дўстингни кимлиги айтсанг, мен сени кимлигинги айтиб бераман.

Шундан келиб чиқиб айта оламиз, дин душманини дўст билиб уни рози қилиш учун барча шартларига кўниб, шу йўл билан мансабини ҳимоя қилган раҳбар золимдир. Бундай раҳбар бошқа дорулкуфр билан ўрнатаётган алоқаларда ҳам фақат шахсий обрў, манфаат ва лавозимини ҳар бир нарсадан устун қўяди.

Туркиядаги маст қилувчи ичимликлар савдоси, туризмдан келадиган фойда учун мамлакатнинг денгиз соҳилларида аврати очиқлар учун пляжлар барпо қилиш, одам савдоси ва фаҳш ишларга имкон берилиши шулар жумласидандир.

Барчамизга маълумки, то бир исломий Давлат барпо бўлиб, давлат чегарасида озиқ-овқат маҳсулотини қатъий текшириб, кейин истеъмолга киритмагунча, бу сохта мусулмон раҳбарлар, Худодан қўрқмаган ва мусулмонлар туйғуси билан ўйнашаётган президентлар нафси нимага буюрса шуни амалга ошираверади.

Шундайин ошкоро қабиҳликлардан кейин ҳам, ботил системага, тили бошқа амали бошқа раҳбарларга, уларнинг қуруқ ваъдаларига, дардсиз сўзларидан туйғуланиб ишонасизми?!  Тўғри тафаккур қилиб, дўстни душмандан ажратиб олайлик.

” Менга дўстинги кимлигини айт, мен сени кимлигинги айтиб бераман !”.

Ассалому алайкум.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here