Саудия Арабистони Яманда болаларни бомбалади

Саудия Арабистони Яманда болаларни бомбалади

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Яман шимолида жойлашган Даҳян шаҳрида болаларнинг автобусига ҳужум уюштирди. Сўнги хабарга кўра, ҳужумда 50 киши ҳалок бўлган ва 77 киши жароҳат олган. Уларнинг деярли барчаси 15 ёшли болалардан иборат бўлган.

АҚШ ва Саудия Арабистони самолётлари тарафидан уюштирганлиги айтилаётган ҳужумда, ўлганлар орасида ўқитувчилар ҳам борлиги айтилмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, автобус Саада вилоятининг Деҳян шаҳридаги бозор ўртасида бўлган пайтда ҳужумга тутилганлиги, ўлик сонининг кўпайишига сабаб бўлган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари эса мазкур ҳужумни қонуний ҳарбий ҳаракат бўлганлигини ҳамда халқаро инсонпарварлик қонунлари ва тамойилларига мувофиқ амалга оширилганлигини даъво қилмоқда.

Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги SPAнинг хабар қилишича, коалиция кучларининг матбуот котиби полковник Турки ал-Маликий коалиция кучларининг ҳужуми ҳақида эълон қилган ёзма баёнотида автобусга уюштирилган ҳужум қонуний ҳарбий амалиёт бўлганлигини таъкидлаган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг таъкидлашича, Саудия бошчилигидаги коалиция кучларининг Ямандаги Хусийларга қарши олиб бораётган жангида бозорлар, мактаблар, касалхоналар ва тинч аҳоли яшайдиган уй-жойларни бомбалаши кўп кузатилган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш