Эронга қаратилган санкциялар расман бошланди

Эронга қаратилган санкциялар расман бошланди

АҚШ ҳукумати Эронга қарши иқтисодий санкцияларнинг биринчи қисмини расмий равишда амалга ошира бошлади. Яъни Эроннинг АҚШ долларидан фойдаланиши, давлат облигацияларини сотиши, олтин ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан ҳамда пўлат, алюминий каби металлар билан савдо қилиш ва йўловчи самолёт ёки унинг эҳтиёт қисмларини импорт қилишига тўсқинлик қилиш учун қўйилган санкциялар Вашингтон вақт билан 00:01 бошлаб расман кучга кирди.

Шунингдек, хорижий компаниялар Эроннинг автомобил саноатига киришини олдини оладиган санкциялар ва қўлда тайёрланган гилам ва писта-ёнғоқ каби озиқ-овқат маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш эмбаргоси ҳам кучга кирди.

Энергетика соҳасини ўз ичига олган санкцияларнинг иккинчи қисми 5 ноябр куни кучга киради. Бу ҳолат сўнгги ойларда инқироз ёқасига келиб қолган Эрон иқтисодиётига катта зарар етказиши айтилмоқда.

Эроннинг меҳнат вазири Али Рабиий ҳам Санкциялар туфайли 1 миллион киши ишсиз қолиши мумкинлигини билдириб, АҚШнинг бир томонлама қадам ташлаши Эронга катта иқтисодий зарар етказишига ишора қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши қўлланган санкцияларнинг янгидан жорий этилишига доир кеча берган баёнотида, санкцияларнинг тўлиқ риоя қилинишига АҚШнинг қарори қатъийлигини ва бу Эрон билан алоқасини узмаганлар учун жиддий оқибатларга сабаб бўлишини такидлади.

“Кўплаб халқаро компанияларнинг Эрон бозорини тарк этиши ҳақида берган баёнотларидан мамнунман. Баъзи мамлакатлар, Эрондан хом нефт импортини камайтириш ёки тўхтатишларини эълон қилишди. Биз Эрон режимини таҳдидкор ва беқарор фаолиятини ўзгартириб, янгидан глобал иқтисод билан бирлашиш ёки иқтисодий изоляция йўлида давом этишдан бирини танлашга мажбур эканлигини намоён қиладиган қадамлар ташлашга чақирамиз”, деди Трамп.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш