Британия мудофаа вазири: Россия биз учун ҳам, бутун Европа учун ҳам хатардир

Британия мудофаа вазири: Россия биз учун ҳам, бутун Европа учун ҳам хатардир

Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Россия Британига, Европага ва дунёдаги бошқа мамлакатларга таҳдид солаётганини билдирди.

“2015 йилда бутун дунёдаги вазиятга назар солганимизда, Россия ривожланаётган таҳдиддир, деб айтардик. аммо кейинги ўзгаришлар қандай бўлишини 100 фоиз айта олмас эмас эдик”, деди Вазир сешанба куни Вашингтонда ташкил қилинган Атлантика Кенгаши симпозиумида.

“Билишимча, дунёнинг 2015 йилдан бери орттирган тажрибаси шуни жуда аниқ кўрсатиб турибдики, гап фақат Британия ва Европага келаётган хавф ҳақида эмас, балки бошқа мамлакатларга ҳам келаётган хавф ҳақида кетяпти”, дея қўшимча қилди у.

Британия мудофаа вазири Москвани яширин амалиётлар, кибер ҳужумлар, сиёсий фитналар ва ҳарбий кучини кўндаланг қилиш услубларини ишга солишда айблади. Унинг таъкидлашича, Россия ўз манфаатларини фаоллаштириш учун бутун ҳарбий Арсеналдан фойдаланмоқда.

Шунингдек Гэвин Уильямсон Россияни Европа ҳудудида кимёвий қурол фойдаланишда ҳам айблади. Бу бидан у собиқ Россия разведкачиси Сергей Скриппал ва қизи Жулианинг ўтган март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланганлигига ишора қилди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш