Ҳизб ут-Таҳрир Покистон: Демократияни рад этинг, Халифаликни тикланг

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон: Демократияни рад этинг, Халифаликни тикланг

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти 25 июл куни бўлиб ўтган умумий сайловлардан аввал кучли кампания бошлади. Мазкур кампаниядан кўзланган асосий мақсад, демократияни бартараф қилиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик давлатини қайта тиклашга чақиришдир. Ҳизб ут-Таҳрир айни мавзуда Покистонда варақалар тарқатди, ҳалққа мурожаат йўллади ва жамоат жойларда баннерлар ёйди.

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти матбуот бўлими тарафидан берилган баёнотда “агар ёмон бўлса ҳам мавжуд ҳукуматга овоз бермасак, бунинг ўрнига бундан ҳам ёмонроғи келади”, деган даъвога шундай раддия берилди:

“Кичик коррупцияга овоз бермаслик катта коррупсияга йўл очади, деган даъвога келсак, катта қиморбозларга йўл бермаслик учун ўзимиз қимор ўйнашимиз керак, дея оламизми? Ёки “икки ёмонни енгилини танлаш”ни баҳона қилиб, икки қадаҳ ароқ ичиш ўрнига бир қадаҳ ичиш кераклигини айта оламизми?

Демократия Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нозил қилмаган бошқарув шаклидир. Аллоҳ мусулмонларга нафақат у билан бошқаришни ҳаром қилди, балки унга ишонишни ҳам ҳаром қилди.

Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلالا بَعِيدًا

“(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди.[Нисо 60]

Қуръон ва Суннат ўрнига кўпчиликнинг талабига қараб ҳукуматни бошқарадиган кишига овоз бериш улкан гуноҳдир. Халқнинг истак ва талабларидан қатъий назар, Аллоҳнинг қонунлари билан ҳукм юритадиган Ҳалифани сайлаш мусулмонларнинг бурчидир.

Демократия рад қилинг, Халифаликни тикланг. Демократияга овоз берманг, чунки демократияга овоз бериш гуноҳдир”.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш