Эрон Суриядан чиқиб кетиш шартларини маълум қилди

764
0

Эрон Суриядан чиқиб кетиш шартларини маълум қилди

Эрон Суриядаги иштирокини вазият барқарорлашса, терроризмга қарши кураш эса ўз якунига етса, камайтиради ёки бутунлай чиқиб кетади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Баҳром Қосимий маълум қилди.

 “Сурия ҳукумати буни яна қанча хоҳласа, биз бу мамлакатда шунча бўламиз. Сурия ҳукуматининг мурожаатидан ташқари, терроризмга қарши кураш ҳам муҳим вазифа бўлганди. Биз Сурия барқарорликка яқин экани, терроризм билан кураш охирига етаётгани ва жиддий муваффақиятларга эришилганини ҳис этишимиз билан, албатта, ушбу давлатдаги маслаҳат иштирокимизни қисқартирамиз ёки умуман чиқиб кетамиз”, – дея айтиб ўтди Қосимий “Pana” агентлигига.

 Июл ойи ўрталарида Эрон олий етакчиси Али Хоменийнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Эрон Суриядаги иштирокини сақлаб қолиши, акс ҳолда террорчилар фаол фаолиятга қайтиши ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Эрон қўшинлари Сурияда расмий Дамашқнинг илтимоси билан бўлиб турибди, ҳамда бошқа давлат, жумладан, АҚШнинг мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги талаби кулгилидир. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Эроннинг Суриядаги иштироки (Исроил) билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here