Тожикистонда “террор”да айбланган 14 киши устидан ҳукм ўқилди

Тожикистонда “террор”да айбланган 14 киши устидан ҳукм ўқилди

 Тожикистон ҳукумати мамлакат ичкарисидаги бир нечта объектларга, жумладан, Россия ҳарбий базасига ҳужум уюштиришни режалаштирган гуруҳни қўлга олганлигини маълум қилди.

Тожикистон Давлат Хавфсизлик Қўмитасининг билдиришича, мазкур гуруҳни қўлга олишга қаратилган хавфсизлик операциялари ўтган феврал ойида бошланган. Шунингдек хавфсизлик қўмитаси, бу гуруҳ март ойида Наврўз байрами нишонланаётган пайтда катта ҳужумлар уюштиришни режалаштирганлигини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ вакиллари томонидан ҳужум уюштириш режалаштирилган объектлар орасида Россия армиясининг 210-сонли базаси ҳам бор.

Давлат хавфсизлик қўмитаси айбланувчиларга қўйилган жиноий иш устидан суд жараёни тугаганидан кейин ҳукм тафсилотларини маълум қилди. Қўлга олинган 14 кишининг ҳаммасига терроризм, экстремистик ташкилот тузиш, ноқонуний йўллар орқали чегарани кесиб ўтиш ва бошқа айбловлар қўйилган.

Суд ҳукмига кўра, гуруҳ асосчилари деб топилган Фаҳруддин Гулов ва Маҳмуджон Аззамов 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Гуруҳнинг қолган аъзолари эса 7 йилдан  қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

“Барча айбланувчилар Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри яқинидаги махсус базада ҳарбий машғулотдан ўтган ва ИШИД ташкилоти сафида жанг қилган. Тожикистонда фаолияти таъқиқланган “исломий уйғониш партияси” уларнинг ўқув курсларини маблағ билан таъминлаб турган”, дейилади “arabic.rt.com” ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш