Хитой АҚШни огоҳлантирди

565
0

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой ҳукумати агар АҚШ тарафидан ўзига қўлланиладиган 200 миллиард долларлик қўшимча солиқлардан Оқ уй воз кечмаса, унга жавоб қайтаришини маълум қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги ойларда Хитойга қўшимча солиқ жорий этишини эълон қилиб баёнот берган эди.

Хитой ҳукумати ушбу баёнотдан кейин АҚШни “тижорат жанги”дан огоҳлантирмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Генг Шуанг, агар Трамп қўшимча солиқ қароридан воз кечмаса, ўзига яраша Пекин ҳукумати ҳам унга қарши жавоб қайтаришини ва халқаро ҳуқуқларини охиригача ишга солишини маълум қилди.

Трамп маъмурияти тарафидан Хитойга қўлланиладиган солиқ ставкаси 10 фоиздан 25 фоизга оширилиши кўзда тутилган.

АҚШнинг қўшимча солиқ қарори озиқ-овқат, фармацевтика, пўлат, алюминий, мебел соҳаларидан минглаб хитойлик экспортчиларга таъсир кўрсатади.

Қўшимча солиққа тортиш қарорининг қабул қилиниши дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги кескин рақобатни янада кучайишига сабаб бўлишига кутилмоқда.

Хитой жаҳон иқтисодиётида кенгайиб бориши билан барчанинг эътиборига тушмоқда. Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларга экспорт қилинадиган маҳсулотлари билан ўз иқтисодиётини кучайтириб бораётган Хитойга АҚШнинг санкциялари жиддий таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here