Бир томондан ёрдам бериб, бошқа бир томондан ўлдирмоқда!

Бир томондан ёрдам бериб, бошқа бир томондан ўлдирмоқда!

БМТ Яманга оид қабул қилган қарори билан этник уруш оловини ёқиб, бир тарафдан Ямандаги болаларни ўлим гирдобига отар экан, бошқа бир тарафдан ўзининг ЮНИСEФ жамғармаси орқали яманлик болаларга ёрдам бермоқда.

Узоқ муддатдан буён сиёсий беқарорликни бошидан кечириб келаётган Яманда амалдаги ҳукуматга қарши бош кўтарган Ҳусийлар 2014 йилнинг сентябр ойидан бошлаб пойтахт Санъо ва айрим ҳудудларни назорат остига олган. АҚШ бошчилигида ташкил этилган коалиция кучлари эса Ҳусиларга барҳам ббериш баҳонасида Яманни вайрон қилиб кемоқда. Бу вайронагарчиликлар БМТ тасдиғи билан амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Аммо БМТ ташкилотининг ЮНИСEФ жамғармаси Ямандаги болаларга ёрдам кўрсатаётганини таъкидламоқда. Яқинда бу жамғарма Ямандаги муҳтож болалар учун 59 миллион долларлик ёрдамни қилишини ўз баёнотида эълон қилди. Баёнотда билдирилишича, бу ёрдам вабо каби касалликларни олдини олиш, болалар таълими, сув, санитария, болаларни муҳофаза қилиш ва уларни озиқ овқат билан таъминлашга сарфланади.

Аслида эса, Яқин Шарқни қонга белаган БМТ ва АҚШ “хўжакўрсин”га қилаётган ёрдамлари билан ўзларининг хунрезликларини яширишга уринмоқда. Чунки БМТ ёрдам (агар буни ёрдам деб аташ жоиз бўлса) учун маблағни араб мамлакатларидан йиғиб олади. Юқорида айтилган 59 миллион долларлик ёрдамни ЮНИСEФ жамғармаси Қувайтдан олганлигини ўз баёнотида маълум қилди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш