МДҲ экспертлари қуролли кучлар бирлашган алоқа тизимини яратишни муҳокама қилишади

МДҲ экспертлари қуролли кучлар бирлашган алоқа тизимини яратишни муҳокама қилишади

 МДҲ давлатлари экспертлари Минскда Ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучларининг бирлашган алоқа тизими тўғрисидаги келишув лойиҳасини муҳокама қилишади. Бу ҳақида “kun.uz” хабар қилди.

 “1-2 август кунлари МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучларининг бирлашган алоқа тизими тўғрисидаги келишув лойиҳаси бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади”,- дейилади хабарда.

 Қайд этилишича, келишув лойиҳаси Россия томонидан ишлаб чиқилган.

 “Бирлашган алоқа тизими яратилиши, ривожланиши ва иштирокчи давлатларнинг қуролли кучлар алоқа тизимлари, давлат алоқа тизимларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш эвазига зарур бошқарув сифатини таъминлаш учун хизмат қилиши кутилмоқда”,- деб таъкидланади хабарда.

Туркистон: 

БМТ бошчилигидаги халқаро оламий бошқарув системаси инқирозга юз тутиб боряпти. Охирги йилларда БМТ фақат АҚШнинг манфаатларини ҳимояси учун ишлаётган ташкилот экани ошкор бўлиб бораяпти.

Охирги вақтда БМТ ўзига аъзо давлатлардан, йиллик тўловлар тўламай қарзга ботиб кетганларидан шикоят қилиб, агар қарзлар тўланмаса ташкилот ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин экани ҳақида баёнот берди. БМТдан энг қарзи кўп давлат АҚШ эканини эътиборга олсак, демак АҚШ БМТ ташкилоти фаолиятини тўхтатмоқчи экани ҳақида гумон пайдо бўлади. Чунки АҚШнинг ички иқтисодида жиддий молиявий ва иқтисодий муаммолар пайдо бўлиб, АҚШ президенти Доналд Трамп бу муаммоларни ҳал қилишга уриняпти. Шу мақсадда НАТОни молиялаштиришнинг бир қисмини Европа ва бошқа унга аъзо давлатлар зиммасига юклаб қўйди. Араб мамлакатлари билан ҳам, босим ўтказиш ва уларга бериб борилган ҳар қандай молиявий дотациялардан бош тортиш ҳамда улардан мумкин қадар кўпроқ моддий ва молиявий манфаатлар ундириб олиш асосида муомила қилмоқда. Шундан келиб чиқиб шоу бизнес вакили бўлган Трамп президентликка олиб келинди. АҚШнинг етакчи гуруҳига, мамлакатининг оламий етакчиликни ушлаб туриш ортидан кириб бораётган молиявий кризислардан қутулиши учун, Трамп сингари юзсиз ва ориятсиз бизнесмен керак эди. Ҳозирда АҚШ оламий бошқарув системасини янгиламоқчидек ҳаракат олиб бораяпти.

Янги шакилланадиган оламий бошқарув тизимига АҚШга мойил бир қанча мамлакат қўшилиши мумкин, шунингдек бир неча мамлакатни ўз сафидан чиқариб юбориши кутилади. Шулар сафида Россия ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун Россия ҳозирдан ўзи учун оламий бўлмаса ҳам, маълум минтақа таъсирига эга бўлган ташкилот пайдо қилишга ҳаракат қилади. Россия, собиқ Советлар Иттифоқидан қолган бир неча давлатларни ўз таъсири остида ушлаб қолишга уриниб кўради. Лекин ҳозирги унинг оламий система ва халқаро сиёсатдаги ўрни, шунингдек сиёсий, иқтисодий ва молиявий ҳолат ва шароитлари бу мақсадини рўёбга чиқариши учун имкон яратиб бера олмайди. Шунинг учун Россия МДҲ давлатлари учун фақат ҳарбий имкониятлар таклиф қила олади. Бу эса халқаро ташкилот учун оламий сиёсий обрўй олиб кела олмайдиган заиф таклифдир!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш