Эрдўған Сурия масаласи бўйича 4 давлат учрашуви ўтказилишини маълум қилди

538
0

Эрдўған Сурия масаласи бўйича 4 давлат учрашуви ўтказилишини маълум қилди

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 7 сентябр куни Истанбулда Туркия, Россия, Германия ва Франция раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақида “Vatan” газетаси хабар берди.

 “Истанбулда 7 сентябрда Туркия, Россия, Германия ва Франция ўртасида учрашув бўлиб ўтади, биз нима қилишимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз. Мазкур тўрт томонлама учрашувда минтақа муаммоларини муҳокама қиламиз”,- деди Эрдўған Йоханнесбургда журналистларнинг Сурия бўйича саволларига жавобан.

 Сиёсатчилар шунингдек, Туркия, Россия ва Эроннинг Сурия бўйича уч томонлама учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилишади.

 Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия, Россия ва Эроннинг Сочи ва Анқарада бўлиб ўтган уч томонлама саммитидан сўнг Теҳронда учрашув ўтказилади.

 Туркия, Россия ва Эрон президентларининг Сурия бўйича иккинчи саммити 4 апрелда Анқарада бўлиб ўтганди. Биринчи саммит 2017 йил 22 ноябрда Сочида ўтказилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here