Қирғизистон Эрдоғанни кутмоқда

475
0

Қирғизистон Эрдоғанни кутмоқда

Жорий йилнинг сентябр ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Бишкекка ташриф буюради. Бу ҳақида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев маълум қилди.

“Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этиши ортидан бошланган икки томонлама музокаралар натижасида Туркия президентининг сентябр ойида Бишкекда ташрифи хусусида дастлабки келишувга эришилди”, деди Абдилдаев.

Эрлан Абдилдаев Туркия президентининг Қирғизистонга ташрифи чоғида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилаётганини бирдирди. Абдилдаевнинг таъкидлашича Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги алоқалар кундан-кунга ривожланиб бормоқда.

“Сўнгги ҳисобот даврида сиёсий алоқаларда яхшигина илгарилаш кузатилди ҳамда Россияга қарата тижорий, иқтисодий соҳада ҳам ҳамкорликнинг фаоллашуви қайд этилди. Юқори даражали музокаралар натижасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий иқтисодиётнинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи шартларига мос келадиган лойиҳалари ва вазифаларини ниҳоясига етказиш учун аниқ кўрсатмалар берилди” деди Абдилдаев.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирига кўра, келгуси икки ой ичида, сентябр ойида ўтказиладиган “Турк тилида сўзлашувчи (Туркийзабон) Мамлакатлар ҳамкорлик Кенгаши” саммити учун тайёргарлик ишлари амалга оширилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here