АҚШ Толибон билан бевосита мулоқот қилишни истайди

АҚШ Толибон билан бевосита мулоқот қилишни истайди

Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда 17 йилдан буён давом эттириб келаётган урушни тугатиш учун Толибон ҳаракати билан бевосита музокараларда иштирок этишга тайёрдир. Бу ҳақида Афғонистонда НАТО бошчилигидаги қўллаб-қувватлаш миссиясига раҳбарлик қилаётган Генерал лейтенант Жон Николсон маълум қилди.

“АҚШ давлат котиби жаноб Майк Помпеонинг айтишича, Қўшма Штатлар Толибон ҳаракати билан музокара олиб боришга ва халқаро кучларнинг ролини муҳокама қилишга тайёрдир”, деди АҚШнинг Афғонистонда муҳим роли ҳақида айтиб ўтган Николсон.

“Умид қиламизки, улар (Толибон ҳаракати) ҳам шуни кутмоқда ва бу музокара тинчлик жараёнини ривожлантиришга ёрдам беради”, дея қўшимча қилди у.

АҚШ расмийлари президент Доналд Трампнинг фармони билан Афғонистонда ўтган йили амалга оширилган тинимсиз ҳаво ҳужумларига қарамай, мамлакатнинг аксар қисми Толибон ҳаракати томонидан назорат қилинишини ва АҚШ тарафидан ҳеч қандай илгарилаш юз бермаганлигини айтиб келишади.

Аммо Толибон ҳаракати, АҚШ билан ҳам ва ўзлари тан олмайдиган президент Ашраф Ғани режими билан ҳам учрашув ўтказиш ҳақидаги талабларни рад этаётгани айтилмоқда. Ҳаракатнинг талабига кўра, босқинчи кучлар Афғонистонни тарк этиши лозим.

Туркистон: 

Гап шундаки, АҚШ Толибон билан келиша олмаса, Марказий Осиёдан Авғонистон орқали олиб ўтилиши кутилаётган нефт қувирларини ҳамда океанга олиб чиқадиган темир йўл алоқа воситаларини хам йўлга қўя олмайди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш