Баҳром Ашрафхонов Марказий Осиё давлатлари қандай масалаларни муҳокама қилмоқчилигини маълум қилди

459
0

Баҳром Ашрафхонов Марказий Осиё давлатлари қандай масалаларни муҳокама қилмоқчилигини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов минтақа мамлакатлари муҳим масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган қатор анжуманлар бўлиб ўтишини маълум қилди.

 Хусусан, дипломатик миссия раҳбари Қирғизистонда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши қандай бораётганлигини муҳокама қилишларини билдирди.

 “Йил охирига қадар жуда кўп учрашувлар режалаштирилган. Масалан, августда Оролни қутқариш Халқаро фонди таъсисчи-давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади, кузда эса Тошкентда транспорт соҳаси вакиллари, жумладан ШҲТга аъзо давлатлар темирйўл компаниялари йиғилишади. Октябр охирида биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми ва минтақа мамлакатлари аналитик марказлари форумини ўтказиш режалаштирилган”, деди элчи.

 У барча бўлажак учрашувларда томонлар умумий масала ва муаммоларни кўриб чиқишлари ва муҳокама қилишларини ҳамда минтақа тараққиёти учун аниқ таклифлар беришларини билдирди. Марказий Осиё бешлиги мазкур ташаббусларни халқаро майдонда – МДҲ, ШҲТ ва БМТда илгари суради.

 Бундан ташқари, 2019 йил баҳорда Тошкент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашувига мезбонлик қилади. Унда минтақа давлатларининг барча раҳбарлари, жумладан Остонадаги музокараларга ташриф буюра олмаган Туркманистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Туркистон:

Ўзбекистон президенти Ш. Мирзияевнинг Хитойга қилган расмий ташрифи чоғида, 105 расмий ҳужжат имзоланди. Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 2020 йилга қадар иқтисодий алоқа кўламини 23 миллиард доллар миқдорига чиқариш режалаштирилди. Бундан ташқари Хитой Ўзбекистоннинг бир неча тармоқларини, хоссатан энергетика, нефтни қайта ишлаш, нефтхимия ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизация (замон талабига мувофиқ янгилаш) қилиб беришни таклиф қилди. 23 миллиардлик алоқанинг улкан қисми, албатта Хитой инвестициясини Ўзбекистонга олиб киритилишида намоён бўлади. Бу эса, бу инвестиция, яъни мамлакатга олиб кириладиган харажат ва саноат қўшма корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотлари риализацияси учун улкан базорлар керак бўлишини англатади. Демак, Ўзбекистон қўшни мамлакатларини Хитой яратиб бериши мумкин бўлган имкониятлардан ҳамкорликда фойдаланишга қизиқтирмоқчи.

Остона анжумани ҳали бирор ном остида иқтисодий ташкилотга айлангани йўқ. Лекин улар ортида Хитойнинг миллиардлаган инвестицияси тургани аниқ бўлди. Россия албатта бу иш ҳаракатлардан рози эмас. Шунга кўра, Хитой Ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қуввалаш билан минтақани иқтисодий ўз домига тортишга уринаётган бўлса-да, анжуман Қозоғистонда Назарбаев назорати остида уюштирилиб олиб борилиши, бу анжуман АҚШнинг сиёсий назорати остида эканига далолат қилади. Чунки Каримовнинг ўлимидан кейин Мирзияев ундан фарқли ўлароқ минтақа лидерлигига қаттиқ интилаётгани йўқ. Демак Қозоғистон анжуманни етакчилигига қизиқса, Ўзбекистон инвестицияга қулай муҳит пайдо қилиш билан масаланинг иқтисодий томонига эътибор қаратади. Россия эса бу анжуман учун ҳеч қандай имтиёз ёки манфаат таклиф қила олмайди. Шунинг учун у Қирғизистон сингари заиф ва божхона иттифоқига аъзо бўлган давлатга босим беришдан иш бошлади. Охирги вақтдаги Қирғиз меҳнат муҳожирларига нисбатан бўлаётган салбий муносабатлар, шу ишга нисбатан Россиянинг Қирғизистонни огоҳлантириши бўлиши мумкин.

Россиянинг Қозоғистонга нисбатан муносабати бошқачароқ бўлиши кутулмоқда. Қозоғистон Россия учун Худди Украина сингари стротегик ўта муҳим мамлакат ҳисобланади. У Россияни Марказий Осиё билан боғлаб турувчи транзит аҳамиятига эга давлатдир. Лекин Марказий Осиёдаги Россиянинг манфаатлари озайиб, унинг ўрнини Хитой ёки АҚШ эгаллаб бораётган сари, Россия Қозоғистонга ҳарбий хавф туғдира бошлайди. Марказий Осиё давлатлари Авғонистон орқали янги транзит йўлини пайдо қилиш ҳақида маслаҳатлашишяпти. Демак, АҚШ шу лоиҳани илгари суриб боряпти. Бу транзит йўли очилиши Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатларини деярли йўққа чиқаради. Шунинг учун Қозоғистон ҳозирдан ўзининг шимолий минтақаларидан хавотирлана бошлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Остона анжумани иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиши мумкин. Лекин бу манфаатлар аввало оламий етакчи, мустамлакачи ва халқаро таъсирга эга давлатлар манфаатидан келиб чиққан бўлиши керак. Акс ҳолда бизнинг манфаатларимиз уларнинг ҳеч бири учун заррачааҳамиятга эга эмас. Уларнинг бирортаси манфаатсиз қоладиган бўлса, ҳатто минтақаларда уруш уруғини сепиб, минглаган одамларни қурбон қилиб бўлса ҳам, бошқаси учун имтиёзли шароитларни йўққа чиқариб юборишга ҳаракат қилади! Шунинг учун устимиздаги куфр халқаро системаси бор экан, имтиёзли, ўзимиз учун манфаатли ва эркин ҳамкорлик ёки бирлашиш ҳақида гапириш сиёсий популизмдан ўзга нарса эмас!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here