Трамп ва Эрдоған ўртасида илиқ муомалалар

63
0

Трамп ва Эрдоған ўртасида илиқ муомалалар

Белгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммитида АҚШ президенти Доналд Трамп билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасида бир-бирига нисбатан жуда илиқ муносабат кўзга ташланди. Бу ҳолат Эрдоған ҳукуматининг янги бошқарув тизимига ўтиши билан АҚШ-Туркия ўртасида янада яқинлик ва уйғунлик мавжудлигига ишора бўлди.

Туркия Президенти «НАТО саммити» доирасида икки томонлама музокаралар ўтказди. Саммит давомида раҳбарларнинг юзма-юз учрашувлари фото суратлар орқали матбуотда акс эттирилди. Эрдоған икки ҳамкасби Трамп ва Маcрон билан ўтказган қисқа суҳбатдан сўнг, Германия канцлери Ангела Меркел билан 40 дақиқалик учрашув ўтказди.

АҚШ-Туркия ўртасидаги дўстлик вақти-вақти билан “бузилган” қилиб кўрсатилсада, аслида улар ўртасида ҳеч қандай бузилиш юз бермади. Телеэкранлар орқали бир бирига қарши қаратилган танқидлар ва таҳдидли муносабатлар, икки лидер учрашган пайтда ўз ўрнини самимий дўстона муҳитга бўшатиб беради. Доимий аразлашиш ва ярашиш ҳоллари эса Туркия ҳукуматининг жамоатчиликдаги АҚШга бўлган душманлигидан фойдаланиб, халқ қўлловини қозонишга уриниши сифатида кўрилади.

Масалан, сўнгги йидларда рўй берган жиддий ҳодисаларга қараладиган бўлса, Барак Обама маъмурияти Туркиянинг назарида террорчи ташкилот саналган ПЙД/ПККни қурол яроқ билан таъминлай бошлади. Эрдоган ҳукумати “Эй Обама…” дея уни кескин танқидлар остига олди. Обама бу ишга чек қўйишга ваъда берган бўлсада, ваъдасини бажармади. Сўнг, Эрдоган “Обама бизни алдади” дея баёнот берди ва Трампдан умиди борлиги билдирди. Аммо Трамп маъмурияти ҳам ПЙД/ПККга қурол юбориш амалиётини давом эттирди. Шундай бўлишига ққарамай, АҚШ-Туркия раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносаб давом этмоқда.

АҚШ ва Туркия ҳукуматлари ўртасида узилмас алоқа борлиги инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Раҳбарлар бир-бирларини танқид қилса ҳам, биргаликда юриш-туришлар ва Сурияда  амалга оширилган амалиётлар, НАТО доирасида ўтказилган ҳамкорликлар.., буларнинг барчаси “танқидлар”нинг сохталигини ва барча ишлар тўлиқ назорат остида кетаётганлигини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here