Трамп: АҚШ НАТОга содиқлигича қолади

Трамп: АҚШ НАТОга содиқлигича қолади

 АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг НАТОга содиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

 Шунингдек, у ташкилотга аъзо давлатларнинг 29таси мудофаа харажатларидаги бюджетини оширишга рози бўлганини ва АҚШ ташкилот мудофаа харажатларининг 90 фоизини қоплашини маълум қилди.

 Аввалароқ, АҚШ президенти Дональд Трамп агарда аъзо давлатлар мудофаа харажатлари борасидаги ўз мажбуриятларини ҳурмат қилмасалар ташкилотдан чиқиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

 “ДПА” немис ахборот агентлигининг хабарича, агарда аъзо давлатлар мудофаа харажатларини кўтармайдиган бўлишса АҚШ ташкилотдан чиқади.

 Ташкилот манбаларининг билдиришича, аъзо давлатлар раҳбарлари Трампнинг бу инжиқликларига ўз норозиликларини билдиришган. Ушбу қарама-қаршилик ташкилотнинг Украина ва Грузия билан бўлиб ўтиши режалаштирлган навбатдан ташқари учрашувининг вақтинчалик бекор қилинишига сабаб бўлди.

 Трамп ўз мамлакати ҳали ташкилотнинг тўлақонли аъзоси эканини таъкидлади. Шунингдек, у ташкилотга аъзо давлатларнинг 29таси мудофаа харажатларидаги бюджетини оширишга рози бўлганини ва АҚШ ташкилот мудофаа харажатларининг 90 фоизини қоплашини маълум қилди.

 Аввалроқ, Трамп НАТОга аъзо давлатларни ташкилотнинг мудофаа харажатларини қоплашдаги ўз мажбуриятларини бажаришга чақирган эди. Аъзо давлатлар ўз ЯИМнинг 2 фоизини НАТОнинг мудофаа харажатларига ажратиши лозим.

 Аъзо давлатлар раҳбарлари чоршанба куни 2024 йилгача мудофаа харажатларини 2 фоизга кўтаришга розиликларини билдиришган эди. Шунингдек, улар Дональд Трампнинг ҳаражатларни 4 фоизга ошириш ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш