Қирғизистонда диний эркинлик ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

Қирғизистонда диний эркинлик ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

Қирғиз республикасининг диний ишлар комиссиясининг таклифига биноан, 2008 йилдаги диний эркинлик ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

Қирғизистонда оммавий баҳс мунозарага олиб чиқилган қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклиф қуйидаги бандларни ўз ичига олади.

  1. Диний прозелитизмга чек қўйиш: (Прозелитизм грекча. προσήλυτος — бошқаларни ўз эътиқодига жалб қилишга уриниш ва шу мақсадга эришиш учун мўлжалланган тадбирлар). Яъни умуман ҳар қандай динга чақириш (даъват қилиш)га чек қўйиш!

Бу қонун билан улар гўёки бизга “сизларни ва фарзандларингни миссионер секталар, ва диний оқимлардан сақлаяпмиз”, демоқчи бўлишади. Билингки ҳозир жамиятимиз исломийлашиб боряпти, шунингдек Ислом 1400 йилдан буён бирорта ғойридиндан сақланиш мақсадида унинг оғзини мажбуран беркитишга уринган эмас. Чунки Ислом илоҳий дин, у нафақат ўзини ўзи ҳимоя қила олди балки бошқа дин вакилларини ўз сафига олиб кириб, бугунги буюклик ҳолига чиқа олди! Шунинг учун бу қонун фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларни ҳимоя қилиш асосида, куфрни рози қилиш мақсадида ишлаб чиқилган! Бу қонун диний комиссиянинг таклифи ва президентнинг розилиги билан, Аллоҳ фарз қилган даъватга чек қўймоқчи! Аллоҳ дин душманларининг юзларини қаро қилсин, аввалгилари бунчалик разилликка журъат қила олишмаган эди!

  1. 16 ёшга тўлмаган болалар масжид, черков ва синагогаларга фақат ота-оналари билан бирга боришлари шарт:

Ҳукумат бу қонун билан фарзандларимизни черков, сеногогиядан ҳимоя қилмоқчи эканига урғу бермоқда. Лекин улар бизни яна алдамоқчи бўлишяпти! Қирғизистонда қанча черков, синагога бор?! Ким фарзандининг черков ёки синагогага қочиб кириб олаётганидан шикоят қилиши мумкин?! Миллионлаган фарзандларимиз Масжид ва мадрасаларга боришмоқда! Демак бу қонунга ўзгариш киритилиши ҳам фақат Ислом ва мусулмонларга қарши йўналтирилганлиги кўриниб турибди! Аслида бу қонунга ўзгартириш киритилишидан асосий кўзланган мақсад, юқоридаги икки бандни ҳаётда амалга ошириш эди. Даватга чек қўйиш ва фарзандларимизни Исломдан тўсиш!

“Динда мажбурлаш йўқ” бу Аллоҳнинг буйруғи бўлиб, бирорта ғойридинга — оз бўлса ҳам — Исломга мажбурлаш учун босим ўтказиш жоиз эмас. Демак бошқа дин вакилларини ҳам, уларнинг фарзандларини ҳам ўз динларига мос ибодатларидан тўсиб бўлмайди! Ҳукумат мусулмонларга чиройли кўринаман деб, ҳатто ғойридинларга зулм қилиши ҳам бизга маъқул эмас! Чунки Ислом дини башарият (умум инсоният) дини бўлиб, у ҳатто ғойридинлар учун ҳам шу дунёда фаровонлик олиб келади!

  1. Балоғат ёшига етмаган болаларга диний таълим беришга чек қўйиш: Яъни фарзандларимизни диний илм олишларини чеклаб қўйиш. Уларга илм ўргатиши мумкин бўлган илм соҳибларининг илм ўргатиш имкониятларини чеклаш!

Бу қонун ҳам “диний оқимлар пропогандасини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилди” деган ёлғон кўйлак кийгизилган куфр лоиҳаларидан биридир. Бу ўзгартиришдан ҳам, ёш фарзандларимизни биздан тортиб олиб, уларни куфрга тарғиб қилиб келаётган Ғарб дунёқарашидаги ташкилотлар таъсири остига ташлаб бериш мақсади кўзланган!

Қонуннинг қолган бандлари, юқоридаги асослардан чалғитиш мақсадида киритилган иккинчи даражали таклифлардан иборат.

Қирғизистон мусулмонларига мурожаат! Биродарлар бу қонун балки ишламас, лекин у жуда ёмон мақсадлар билан ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ва Тожикистон режимлари томонидан ёш болаларни масжиддан қувиб чиқаётган ҳаракатларини кўриб, қанчалар нафрат билан мусулмонларга ачинган эдик. Ваҳолангки у режимлар ҳозирда бизга татбиқ қилинмоқчи бўлинаётган қонунни қабул қилишган эмас эди.

Бу қонуннинг қабул қилиниши қандай оқибатларга олиб бориши мумкин?!

Қирғиз ҳукумати диктатор мақомига эришмагунича бу қонунни оммавий тарзда ишга солиши қийин кечади. Демак бу қонун ўзгариши ҳозирда фуқороларга унчалик таъсир кўрсатмайди. Лекин режим кучайиб бориши билан, бу қонун жамиятда ўз таъсирини кўрсата бошлайди. Ёки аксинча ҳукумат заифлашиб сиёсий ва иқтисодий бўҳрон ҳолатига кириб боришида ҳам, атайин мусулмонларни ўзига қарши провокация қилиш мақсадида бу қонунни ишга солиши мумкин. Яъни куфр тарафдорлари бўлган позиция ва аппозиция ўртасидаги тўқнашувни Ислом ва мусулмонлар томон буриб юбориш ёки алоҳида хавфли режим пайдо қилиб олиш мақсадида ушбу қонундан фойдаланишлари мумкин. (Мадумаров ҳайит байрамини тўсиб, Новқот воқеъасидан фойдалангани каби).

Бундан ташқари мазкур қонун орган ходимлари учун тирикчилик манбасига айланиб қолиш хавфи ўта кучли. Бу қонун уларга ҳар бир қўлга олинган бола учун ота оналаридан муайян миқдорда моддий манфаат ундириб олишлари учун жуда қулай имконият яратади. Бунга биз Аида Салянованинг “никоҳни 18 ёшга чеклаган” қонун лоиҳаси ҳаётда инро қилинганида гувоҳ бўлдик. Яъни орган ходимлари туғуруқхоналар олдида ўтириб олишиб, ёши етмай кўзи ёриган аёлларни овлашга киришиб кетганини кўрмадикми?!. Уларнинг ота оналарига босим ўтказиб, пора олишаётганига шу кунларда ҳам гувоҳ бўлиб турибмизку. Яъни никоҳ ҳақидаги қонун жамиятга ҳам, мамлакатга ҳам ҳеч қандай манфаат келтирмадику.  Аксинча орган ходимлари билан мусулмонлар ўртасидаги кескинлик ва нафратни янада кучайиб кетишига сабаб бўлиб бормоқда. Юқоридаги қонун ҳам, ҳукумат, орган ва бошқа куч структуралари билан мусулмонлар ўртасидаги кескин ҳолатни баттар таранглашишига олиб борувчи риакцион оқибатларга сабаб бўлади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш