Помпео: АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларни олиб чиқиб кетиш ниятида эмас

Помпео: АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларни олиб чиқиб кетиш ниятида эмас

 АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда ва Қўшма Штатлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш ниятида эмас, деди АҚШ давлат Котиби Майк Помпео Кобулдаги чиқиши чоғида.

 “Бизнинг стратегиямиз Толибонга аниқ ишора жўнатиб бўлди: бизнинг чиқиб кетишимизни кутиш ярамайди. Биз аллақачон жанг майдонларида ҳам натижаларни қўлга киритмоқдамиз ва у ерда Толибоннинг ҳаракатлари сустлашиб, тинчлик томон юз бурмоқда”,- деди Помпео.

 Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларининг катта қисмини эгаллаб олган ва йирик шаҳарлар томон ҳаракат қилаётган Толибон радикал ҳаракати жангарилари ўртасида зиддият давом этиб келмоқда.

Туркистон:

АҚШ Авғонистонда мағлубиятга учраганидан кейин, Афғон фуқороларини бир неча бўлакларга бўлиб юборди. Уларни Толибон, Дустум, расмий ҳукумат сингари ҳар хил жамоалар бошқарувига топшириб қўйди. АҚШ уларнинг ҳар бирини алоҳида яширин тармоқлар воситасида қурол яроқ билан дастаклаб келади. Энди уларни шу ҳолатда ушлаб туришдан асосий мақсади нима эканини ошкор қила бошлаяпти. Мақсади эса, ҳар сафаргидек, Мусулмонларни бирини иккинчисига қарши қўйиб, минтақада ўзи учун манфаатли урушлар пайдо қилишдир.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш