Маттис: Британия НАТО учун кўпроқ маблағ ажратиши керак

Маттис: Британия НАТО учун кўпроқ маблағ ажратиши керак

АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис Британия мудофаа вазири Гавин Виллиамсонга йўллаган мактубда, агар Британия оламий “актёрлик”ни давом эттирмоқчи бўлса, мудофаа учун НАТОга ажратадиган маблағни ошириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақида Британияда чиқадиган “The Guardian” газетаси хабар тарқатди.

Газетанинг хабарига кўра, Маттис Инглиз ҳамкасбига йўллаган мактубида ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизини давлат мудофааси йўлида НАТО учун ажратиш Британия учун етарли эмаслигини билдирган. Шунингдек Маттис Британиянинг “оламий рол ўйнаш” истаги билан унинг мудофаага учун ажратадиган маблағи ўртасида мутаносиблик йўқлигини таъкидлаган.

 “Британия каби дунё миқёсидаги манфаатларга ва мажбуриятларга эга бўлган оламий давлат, бизнинг фақатгина маҳаллий манфаатларга эга бўлган иттифоқдошларимиздан кутадиган мудофаа харажатлари даражасидан юқорига кўтарилиши лозимдир”, деди Маттис.

“Британиянинг АҚШ билан ҳамкорликни давом эттириши ҳар икки давлатнинг манфаати учундир”, дея қўшимча қилди у.

Маттиснинг мактубидан сўнг бу ҳақида журналистларга баёнот берган Британия мудофаа вазирлигининг сўзчиси, Британия мудофаа харажатлари борасида Европада биринчи ўринда туришини тилга олиб, “мудофаа учун НАТОга ажратиладиган маблағни янада кўпайтиришга қарор қилдик. Мудофаа вазиримиз кундан кунга кучайаб бораётган  таҳдидларга қарши қуролли кучларни кучайтиришга оид модернизация дастурини бошлади”, деди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш