Хитой қамоқхонасидаги муслималарнинг аҳволи

Хитой қамоқхонасидаги муслималарнинг аҳволи

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонлик мусулмон уйғур эркакларни турли баҳоналар билан қамоқ олиб, оғир қийноқлар остида ўлдириб юбормоқда. Сон-саноқсиз одамларнинг қаёққа ғоиб бўлганлиги ҳақидаги саволларга ҳали-ҳануз жавоб йўқ. Динсиз коммунистларнинг бу ваҳшиёна зулмларидан ҳатто муслима уйғур аёллар ҳам омон қолмаяпти.

Телефонига Ватсап дастурини ўрнатганлиги учун ярим тунда Хитой полицияси томонидан ҳибсга олиниб, узоқ вақт Урумчидаги қамоқхонада азоб чеккан муслима аёл Хитой ҳукуматининг зиндонларидаги муслималарнинг қандай вахшиёна қийноққа солинаётгани ва ўлдириб юборилаётгани ҳақида гапириб берди.

Ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан Хитой қамоқхоларидаги муслималарни аҳволи ҳақида гапириб берган тахминан 30 ёшлардаги муслима аёлнинг билдиришича, ҳаддан ташқари қийноққа дучор қилинган муслималарнинг баъзилари азобларга чидай олмай ҳаётдан кўз юмган бўлса, баъзилари жинни бўлиб қолган.

Унинг сўзларига кўра, муслима аёллар ҳар куни спорт баҳонасида жамоий югуришга олиб чиқилади. Кекса аёллар оғир ва тез ҳаракатга тоқати етмай йиқилиб қолса, оёқларига ўқ узиб майиб-мажруҳ қилинади. Қишнинг энг совуқ кунларида ҳам муслима маҳбусларнинг муздек сув билан қийноққа солишлар тинмаган. Сочини тараганлиги учун сочлари юлиб ташланган ёки қириб олиб ташланган муслималар талайгина. Ҳар кун жуда кўп маҳбуслар қийноқлардан жон беради ва уларнинг жасадлари тезда бартараф қилинади.

Шунингдек, Уйғур муслиманинг қайд этишича, қийноқларга чидамай йиғлаш ёки бошқаларнинг қийналганига раҳми келиб йиғлаш ҳам жиноят ҳисобланади. Унинг ўзига ҳам, йиғлаганлиги учун 6 килограмм оғирликдаги темир кийим кийдирилиб, соатлаб бурчакка турғизиб қўйилган.

Қамоққа олинган беш маҳбусдан омади бор биттаси тирик қолишини билдирган мазлуманинг таъкидлашича, у қамоққа олинган тунда 300 муслима аёл ҳам қамоққа олинган. Ҳозирча улар орасидан биргина ўзи қамоқдан тирик чиққан. Қолганларининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Туркистон: 

Хитойнинг даҳрий ва мушрик ҳокимияти шунчалар қўрқоқки, у қария аёлларни ҳам фақат намоз ўқигани учун қамаб қўймоқда! Хитой Ислом ёки Мусулмонлардан хавфсираётгани йўқ, у мусулмонларга кўрсатаётган зулумидан қўрқиб, тоборо зулмни кучайтириб боряпти. Яъни Хитой ҳукуматидан озор чекиб бораётган умматнинг нафрати кучайиб бораётгани сари, золимларнинг ҳадиксираши ортиб, режимни янада кучайтириб боришяпти. Улар гўёки ўз зулмларин  кучайтириш билан ўзларига келиши мумкин бўлган зулмни олдини олмоқчи бўлишмоқда. Лекин акси бўлиб, буларнинг зулмлари ҳам, Сурия, Фаластин, Авғонистон… давлатларидаги репрессияга қўшимча равишда, куфрга қарши оламий исломий нафратнинг кучайиб боришига сабаб бўлиб боряпти.

Хитой Ислом ёки Мусулмонлардан ҳадиксирамади. Аввалида у халқаро сиёсатнинг АҚШ томонидан ўзига қарши бошланган матбуот урушидан ваҳимага тушиб, АҚШнинг Мусулмонларни Хитой даҳрийларига қарши йўналтириб юбориши мумкинлигидан қаттиқ қўрқиб кетди. Бунинг олдини олиш учун аввал исломий ва миллий лидерларни жамиятдан четлатиш мақсадида таъқиб қила бошлади. Натижада куфр хизматидаги илмоний мухолиф қатлам мамлакатни тарк этиб, халқаро сиёсий қувватлар ёрдамида уларнинг аксарияти Туркиядан бошпана топишди. Сўнг Ислом ва Мусулмонларга етакчи бўлиши мумкин бўлган ҳар бир шахс қамоққа олина бошланди. Улар тугаб-битганидан кейин, исломий қадриятларни бирортасини (масалан намоз, рўза) қадрлаган ёки унга амал қилган Мусулмонларни суднинг ҳукмисиз атайин лагерларга қамай бошлади.

Савол туғилади – бу Мусулмонлар Шарқий Туркистонда аввал ҳам бор эдиларку? Нега энди Хитой уларга бу қадар зулм кўрсата бошлади?

Жавоб: Ҳа, Ислом ҳам, Мусулмонлар ҳам, аввалроқ Шарқий Туркистонда бор эди, ҳатто Ислом ҳукмлари ҳам бор эди. Кейин минтақадан Ислом ҳукумлари кетди! Мусулмонлар куфр ҳукмлари билан яшай бошлашди. Улар бунга кўникиб боришди, негаки куфр аввалида Ислом ва мусулмонлар ибодатларига кенг йўл очиб, ҳатто уларни эътиқодий эркинликларини муҳофаза қилиб беришар эди. Бунга алданган мусулмонлар куфр билан ҳамкорликни янада кучайтириб бораверишди. Кейин Хитой фуқоролари Шарқий Туркистонга бирин кетин оддий ишчи бўлиб, хор аҳволда кириб кела бошлади. Хитой ҳукумати темир йўл қуриб бериш билан стротегик аҳамиятга эга муҳитларни қўлига ола бошлади. Мусулмонлар қашшоқ эканликларидан Хитойнинг ҳар бир садақасидан умидвор бўлиб ҳатто ибодатлардан чалғий бошлади. Исломий уламолар Хитой ҳукумати билан биргаликда исломий жамоаларга қарши ҳаракат олиб боришар эди. Натижада исломий жамоа ва етакчи мусулмон шахслар чет мамлакатларга қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Исломий муҳит куфр ҳамкорлари бўлган хоин уламолар таъсири остида қолди! Хитой комунист ҳукумати аста секин, шошмай ўз ҳаракатини ривожлантириб бораверди. У худди, ҳозирда Мирзияев олиб бораётгани сингари, сарой уламолари учун ибодатларга йўл очиб бериш ва Қорилар таёрлаш имкониятларини кенг яратиб бериш каби ишлари билан, гўёки уларнинг таъсирлари орқали жамиятда қалбаки исломий кўриниш пайдо қилиб борар эди. Кейин бу жараён тугаб, куфр ўз тактикасининг навбатдаги босқичига ўтар экан, Мусулмонлар номидан бир неча қўпорув амалиётлари ва оммавий қирғинлар уюштирди. Шу билан Ислом ва исломий ибодат маросимларига бир бошидан эшикларни ёпа бошлади! Охир оқибат хоин имомлар ўзларининг ҳақиқий башараларини очиб, золимларга очиқ хизмат кўрсата бошлашди. Улар Аллоҳнинг Қурондаги оятига ишонишмаган эди.

Охир оқибат, бунга келиб, юқоридаги опа сингил ва оналаримизни хор ҳолда ташлаб қўйиб, бошимиз қотиб ўтириб қолдик! Баъзи Мусулмонлар яна куфр оламий ташкилотларидан ёрдам сўрашда давом этишяпти. Ахир ўшалар бизни шу кўйга солишдику!

Куфр олами, Ислом ва Мусулмонлар кўтараётган Мабдаий Исломга қарши ҳаммаси бир томонда, бир мақсад билан ҳаракатланишади! Улар исломий Мабда хавфини сезишса, бир мақсад остида ҳамкорликда ҳаракатга келиб қолишади. Демак бошимизга тушган барча муаммоларнинг ечими бор! Оламий куфр системасига қарши исломий Мабда асосида бирлашайлик! Улар шу бирлашиб боришимиздангина қўрқишади! Бу қўрқув халқаро куфр системасини Хитойга аввалгидек яна босим ўтказишга мажбур қилади!

Мабдаий бирлашишимиз эса, Мусулмонларнинг ўз қувватига бўлган ишончларини орттириб, муаммоларга бўлган ечимларни фақат исломий тариқатдан яъни нусуслардан излайдиган ягона қувватга айлантиради. Бу мабдаий қувват бизни Хитойдаги муслималарга ёрдам беришимизнинг шу кундаги ягона ечимидир ва бу исломий юрт армияларига ва шу армия раҳбарлари бўлган ҳокимиятларга босим беришга ундайди! Мабдаий қувват бизнинг бир бўлагимизга айланиб, бизни армияларни Хитойга сафарбар қилишни талаб қилиб олиб чиқа оладиган қувватга эга бўлганида, куфр деярли мағлуб бўлган бўлади инша Аллоҳ! Чунки Мабда биздан Исломни ҳаётимизга Халифалик давлати орқалик олиб келишни талаб қилади. Халифалик эса, нафақат Ислом уммати балки инсоният устидан, мазлум ва мазлумалар ҳаққини ҳимоя қилишдан масул бўлган тарийқат ҳисобланади!!!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш