Россия: Биз Қирғизистонга қарийиб 126 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатдик

Россия: Биз Қирғизистонга қарийиб 126 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатдик

Россия бош штаб бошқармаси Қирғизистонга берилган ҳарбий ёрдам миқдорини маълум қилди. Бошқарма тарафидан берилган баёнотда айтилишича, Россия Қирғизистонга ҳарбий самолёт, танк, ракета ва қурол-яроғ етказиб бериш орқали, уни ҳарбий томондан тинимсиз қўллаб қувватлаб келмоқда.

Шунингдек, Баёнотда Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён Россиянинг стратегик ҳарбий ҳамкори бўлиб келаётганига ҳам урғу берилди.

Россия томонидан берилган баёнотни тасдиқлаган Қирғизистон Республикаси бош штаб бошқармаси раисининг ўринбосари Нурлан Жумаев, икки давлат парламентлари ҳамкорлик кенгашининг мажлисида қилган нутқида Россиянинг Қирғизистонга кўрсатган ёрдамларини юқори баҳолади.

“Россия 2014 йилдан буён бизга 125,7 миллион долларлик ҳарбий анжомлар ва асбоб-ускуналар билан ёрдам кўрсатди”, дея таъкидлади Жумаев.

Хабарда айтилишича айни пайтда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам ҳуқуқий ва қонуний база яратилган. Фақат ҳарбий соҳанинг ўзида 35 нафардан ортиқ халқаро битимлар имзоланди. Ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг пойдеворлари 1993 йилда ўрнатилган эди.

Россия Қирғизистонни қурол яроқ билан таъминлаб келаётганини даъво қилиб келишига қарамай, Қирғиз армияси кучайиб бораётгани кузатилган эмас. Фақат Қирғизистоннинг ташқи қарзи ортиб бормоқда холос.

Туркистон:

Россияга СССРдан мерос қолган улкан ҳарбий техникаларнинг аллақачон иш муддати ўтиб боряпти. Бу техникалар, захира қуроллари номи билан яроқсиз аҳволда улкан ҳарбий ахлат мозорхоналари сингари сақлаб турилади. Россия оламга ўз ҳарбий қувватини намоиш қилаётганида, фақат ташқии қобиғигина қолган бу улкан яроқсиз ҳарбий техникалар ҳам рўйхатга киритилган.

Россиянинг Қирғизистонга қурол ва ҳарбий техникалар етказиб туриши, худди Япония зилзила ва улкан сув тошқини оқибатида аварияга учраган Токусимадаги АЭСдан нурланган автомашиналарини Россияга ўтказиб юборганига ўхшайди ёки бу ҳолат Германия ва Корея сингари машинасозлик саноати ривожланган мамлакатлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби саноатлашмаган мамлакатлар учун эскирган автомашиналари оқиб борадиган шароитларни пайдо қилиб олган ҳолатга ўхшайди. Яъни Россия ҳам ўзида ахлатга айланиб, қўярга жой топа олмай қолган эски техникаларини Қирғизистонга олиб кириб келяпти. Бу билан у бир вақтда икки манфаатни қўлга киритади. Биринчидан: хизмат муддатини ўтаб бўлган ва замонавий шароитларга мос келмай қолган эски ҳарбий техник ахлатлардан қутилади. Иккинчидан: ўша чиқинди техникаларини ва ҳозирда эҳтиёжи бўлмаган захира анжомларини Қирғизистонга яхшигина пул ҳисобига ўтказиб олади. Бундан ташқари бу пулларни нақд олмаслик ҳисобига, Қирғизистонни қарзга ботириб, ўзига бўлган мустамлака ҳолатини янада кучайтириб олган бўлади.

Охири, шу кунларда бошимизга тушиб турган ҳолатга келиб қолишимиз табиий! Яъни ҳукуматлар мамлакатни қарзга ботириб қўйиб, тахтдан кетиш билан қутулиб қолишади. Кейин Омуркулов сингари Хитойнинг қарзини албатта халқ тўлайдида, деб бир чеккага чиқиб олишади.

Албатта ҳар бир давлатнинг қарзини унинг халқи тўлайди. Чунки етакчи хоин ҳукуматлар келиб-кетаверишади, халқ эса ҳеч қаёққа қочиб кета олмайди. У, босқинчиларга қуллик қилиб, ўз ерини душманига бериб бўлса ҳам, аввалги етакчилари чет давлатларда мазза қилиб еб, яшаётган қарзларни тўлайди. Ҳа, давлат раҳбарлари еб юбораётган бу қарзга олинган ёки давлат хазинасидаги ўғирланган пуллар халқнинг, яъни бизнинг бойликларимиз, шунингдек бизнинг зиммамиздаги қарзлардир.

Бир неча йилдан кейин Хитой қарзи эвазига босим ўтказиб, энг унимдор кон бойликларимизни тортиб ола бошлаганида биз буни амалда ҳис қила бошлаймиз. Лекин унда кеч бўлади, кеч бўлса ҳам ҳис қилиб, бутун куфр оламининг бизга дўст эмаслигини ақлан англай бошлаймиз!

Бугун халқ, давлат раҳбарлари, етакчи тўдалар ўртасида бир бирига қарши йиртқич ҳайвонлардек кураш олиб бораётган сценарийларга тамошабин бўлиб турибмиз. Гўёки улар бир бирлари билан ўзаро ўзларининг пулларини талашишаётганларидек бепарвомиз, баъзида ҳатто уларнинг устидан куляпмиз. Ваҳоланки улар сиз билан бизнинг, халқнинг нақд пулларимизни, қарзга олинган маблағларимизни ва кейин манфаат олиб келадиган бойлик манбаларимизни талашишаяпти!!!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш