Улуғхўжаев: Афғонистондан тўғридан-тўғри қуролли ҳужум хавфи йўқ

Улуғхўжаев: Афғонистондан тўғридан-тўғри қуролли ҳужум хавфи йўқ

 Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби майор Муҳаммад Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, Тожикистон Кобул назоратида бўлмаган қуролли гуруҳларнинг ўз чегаралари яқинида фаоллашишини жиддий кузатмоқда ва чегара ҳудудларини мустаҳкамлаш учун бир қатор огоҳлантирувчи чоралар кўряпти. Бу ҳақда республика “Азия-Плюс” хабар қилди.

 Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Тожикистонга бевосита қуролли ҳужум хавфи йўқдир.

 “Биз Афғонистон билан чегараларимиздаги вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқдамиз. Бу, айниқса, “Толибон”, “ИШИД” каби экстремистик ва террорчилик ташкилотларига кирувчи қуролланган шахслар тўпланаётган қайд этилган йўналишларда амалга оширилмоқда”, — деди Улуғхўжаев.

 Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда марказдан Афғонистон билан чегарага қўшимча кучлар, қурол-аслаҳа ва техникани кўчириш ҳожати йўқ.

 “Чегара ҳудудида жойлашган кучлар ва воситалар Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний равишда бузиб ўтишга бўлган уринишларни тўхтатиш учун етарли”, — деди у.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш