Исфарада ҳижобга қарши рейд бошланди

Исфарада ҳижобга қарши рейд бошланди

Июн ойининг 12 куни, аниқроғи муборак рамазон ойининг 27 куни Тожикистоннинг Исфара шаҳридаги марказий бозорда «ҳижобга қарши махсус рейд» йўлга қўйилди.

Исфара шаҳар мэри Саломзода Сижоуддиннинг махсус оператори бу ҳақида қуйидагиларни маълум қилди: — “Бугун Тожикистон халқ демократик партияси (ТХДП)нинг  фаъол аёллардан иборат бир гуруҳ аъзолари, шаҳар ҳокимияти ижроия комитети билан биргаликда, шаҳар марказида аёллар билан шаҳар маданиятига  боғлиқ мавзуларда мулоқот ўтказишди ва тушинтириш ишлари олиб боришди. Ишчи гуруҳнинг мақсади шаҳар ва қишлоқ жойдаги хотин-қизларни мафкуравий ақидасини юксалтириш, миллий либосга эҳтиром кўрсатиш ва тожик миллатига ёт ҳисобланган маданиятни тамомин илдизидан қўпориб ташлашга кўмаклашишдан иборатдир. ТХДП таркитидаги хотин-қизлар қумитасиниг мудираси  Тожибоева Ф.  суҳбат асносида аёлларни миллий урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириб, бегонапарастлик сарқитлари оқибатидан огоҳлантирди.  Унга кўра, диндорлик инсоннинг ташқи қиёфасида эмас, ички дунёсига мужассам бўлмоғи лозим.

“Ўзини диндор кўрсатиб, ҳаммага эътиқодини кўз-кўз қилиши шарт эмас.  Миллатимизга мансуб либослар қолиб, чет мамлакатдан келиб қолган маданият кўриниши жамиятда урф қатори ўрин олиши жуда ачинарли ҳолат.  Ҳолбуки  иймон Яратувчини ақл билан таниб қалб билан тасдиқлаш демакдир”, деди Тожибоева.

Ушбу  рейд қурбонларидан бири “Оиша” Ислоҳ сайтига мурожаат қилди:- «Мен алам билан сизга мурожаат қилмоқдаман, аммо илтимосим шуки, исмимни ошкор қилманг. Мен 3 фарзандни онасиман, ўз оилам, номусим хавфсизлигидан қўрқаман. Чунки бу Худобехабар инсонлардан ҳар нарсани кутиш мумкин. 12 май куни қадр кечаси тонгида бозор томон йўл олдим.  Бозорга киришимни биламан, бир милиция ходим ғазабланган ҳолда қўлимдан тутди. Ёнида Тожибоева Ф. ҳам бор эди. Бир аёл румолимга ишора қилиб Бу нима? Олиб ташла матоҳингни, бу бизга ёт, маданиятимизга бегона либос. Агар ҳозирнинг ўзида ҳижобинги ечмасанг сени кабинетга олиб  борамиз, дея пўписа қилди. Уларнинг оғзидан чиққан қабиҳ сўзлардан инсон уялиб кетади. Аммо видеооператор ёмон сўзни тасвирга олмасдан, фақат «маданият» риоя қилинган ҳолда суҳбатлашиш жараёнини  тасвирга олди холос”.

Эндиликда  Тожикистонниг қай бир гўшасига сайр қилманг, бузуқ фасодга тўла демократия гуллаб яшнашини гуовҳи бўласиз. Айниқса мамлакат шимолий қисмида жойлашган Суғд вилоятида динга қарши кураш оқибатида Исломнинг деярли бирор кўриниши қолмаган. Агар Ҳужандга (Ленинободга) йўлингиз тушса шаҳардаги бефайз ҳолатни кўриб ҳайратга тушишингиз муқаррар.  Шаҳарлар уруш оқибатида ҳам шунчалик нурсиз  ҳолга тушмаса керак.

Файзу фаришта, нуру зиё кимда бўлади? Аллоҳ ўз барокати, нури ва раҳмати билан тақводор бандаларини ризқлантиради. Қадимий тарихга эга, буюк алломаларни умматга етиштирган Ҳужанд шаҳри эндиликда бир вайрона мисоли бўлиб қолган. Шаҳар турғунларига билинмаслиги мумкин, аммо четдан борган инсон, шаҳардан аллақачон қочган тароват танқислигини аниқ сезади.

Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиққан юрт раҳбарлари, шу нарсага рози бўлган эл, даъватчиларини ҳимоя қилмаган ва мункарга  сукут сақлаган олиму — имомлар, Ҳисоб-китоб кунига қандай ҳужжат билан келишар экан-а?!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш