Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифаси зиёратчиларига йўллаган табриги

Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1439, милодий 2018 йилги муборак рамазон ҳайити кириб келиши муносабати билан Фейсбук саҳифаси зиёратчиларига йўллаган табриги

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳ ﷺга, оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Аллоҳ мукаррам қилган ва у ҳақда

 كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ 

«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]

деб айтган Исломий Умматни;

Пок тақволи – Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз – даъват етказувчи, солиҳ амалларни қилувчи ҳамда Аллоҳ Таоло

 وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلاً مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنْ الْمُسْلِمِينَ 

«(Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонлардандирман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» [Фуссилат 33]

дея таъкидлаганидек, Аллоҳнинг динига чақирувчи кишиларни;

Ҳақ ва ростгўйлик ила саҳифамизни зиёрат қилаётган, ундаги яхшиликка интилаётган биродарларни;

Барча-барчаларингизни ушбу рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ Субҳанаҳудан тутган рўзаларингизни қабул қилишини ва ушбу улуғ ойда дўзахдан озод бўлган бандалардан қилишини сўрайман.

Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу ҳайитни барча мусулмонлар учун хайру баракот очқичига айлантирсин, келаси ҳайитни рошид Халифалик сояси остида, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғи остида ўтказишимизни насиб этсин. Бу Аллоҳга ҳаргиз қийин эмас.

Сўзим ниҳоясида барчангизга салом йўллаб, яхшилик тилаб қоламан, Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин, сизни барча ёмонликлардан Ўзи асрасин, барча озорлардан ҳимоя қилсин.

 فَاللهُ خَيْرٌ حَافِظًا وَهُوَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ 

«Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир» [Юсуф 64]

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта             

биринчи шаввол, биринчи ҳайит кечаси 1439ҳ — 15 июн 2018м

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш