Ҳоманаий: Фаластин масаласининг ечими демократиядир

Ҳоманаий: Фаластин масаласининг ечими демократиядир

Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Фаластин масаласининг ечими учун Эрон ҳукумати тутган йўл демократик тамойилларга асосланишини билдирди. Хоманаийга кўра, Эроннинг бу таклифи дунё томонидан қабул қилинган тамойилларга мувофиқ бўлиб, расмий тарзда БМТда қайд қилингандир.

“Фаластин масаласини ҳал қилиш бўйича бизнинг йўлимиз демократик тамойилларга асослангандир. Бу таклиф дунё қабул қилган тамойилларига мувофиқ эмасми?! Нега европаликлар буни тушиниш учун тайёр эмас?» – дея савол ташлади Оятуллоҳ Хоманаий.

“(Исроил) Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Европа давлатларига уюштирган сафарига ишора қилган Ҳоманаий уни ёнғончиликда айблади.

“Тарихдаги ҳар қандай золимлардан ҳам золимроқ бўлган бу жиноятчи (Нетаняҳу) европаликларга ёлғон сўзлаб, “Эрон бизни ва миллионлаб яҳудийларни йўқ қилишни истайди”, деди. Аммо бизнинг Фаластин муаммосига бўлган ечимимиз мантиқий ва демократик тамойилларга асослангандир”, дея таъкидлади бир гуруҳ академиклар билан учрашган Оятуллоҳ Хоманаий.

 (Исроил)нинг Ғазо ва Қуддусда амалга оширган жиноятларига нисбатан Европаликларнинг скут сақлаб туришини танқид қилган Ҳаманей “Тарихий Фаластин ўлкасида ҳукумат белгиланиши учун дунё бўйлаб қабул қилинган референдум усулини амалга ошириш кераклигини ҳар доим айтиб келмоқдамиз”, “Камида 80 йил бу юртда яшаган мусулмонлар, яҳудийлар, насронийлар, ҳозирда хоҳ бу юртда яшаётган бўлсин, хоҳ яшамаётган бўлсин, улардан референдум орқали фикрларини олиш лозим”, дея қўшимча қилди Эроннинг диний раҳбари.

Эслатиб ўтиш жоизки, шу пайтгача Эрон ҳукумати (Исроил)ни Фаластин аҳолисига зулм қилишда айблаб, Фаластин муаммосига ечим сифатида (Исроил)ни картадан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилиб келарди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш