1439 йилнинг Шаввол ойини кузатиш натижаси эълони ҳамда муборак рамазон ҳайити табриги

1439 йилнинг Шаввол ойини кузатиш натижаси эълони ҳамда муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ой кўринмай қолса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун 2018 йил 14 июн, пайшанбадан жумъага ўтар кечасида муборак шаввол ойи кузатилгандан кейин ойни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга биноан, эртага жумъа куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – у кишини Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – барча Исломий Уммат фарзандларини муборак рамазон ҳайити билан қутлайдилар. У киши Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ер юзида Исломни татбиқ қиладиган, уни ҳидоят ва нур сифатида бутун оламга етказадиган, юртларни озод қилиб, Аллоҳнинг бандаларига хизмат қиладиган адолатли Халифалик давлатини барпо этишга бизларни муяссар қилишини сўрайдилар. Ушбу жиҳод давлати билан аввалги фатҳлар қайта амалга ошади. Натижада, одамлар ҳайит байрамлари ва фатҳларида Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд… дея ҳайқирадилар.

Ўз навбатида, мен ва матбуот бўлими ходимлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани ва барча мусулмонларни ушбу муборак рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз. Зеро, Аллоҳ ушбу ҳайитни рўзадорларни шодлантирувчи, мусулмонлар бирлигини намоён қилувчи ва мусулмонларга одамлардан алоҳида ягона уммат эканликларини эслатувчи бўлишини ирода қилди.

Эй Ер юзининг барча жойидаги мусулмонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сизу бизнинг тутган рўзаларимиз, қиёмларимиз, руку ва саждаларимиз ҳамда бошқа солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлишини сўрайман. Шунингдек, келгуси рўза Аллоҳ сизларни адолатли рошид халифа билан икром қилган ҳолда қайтиб келишини ҳам У Зотдан сўраб қоламан. Шунда сизлар бу халифа билан ҳимояланасиз ва унинг ортида туриб жанг қиласиз… ва у сизларни Аллоҳнинг китоби ва Расули ﷺнинг Суннати билан бошқаради… Бу иш Аллоҳга қийин эмас.

Рўза ҳайити Аллоҳ Азза ва Жалланинг мусулмонларга бўлган фазли ва илтифотидир. Ҳайитларнинг ҳайити эса нусрат ва ғолиб қилиш тўғрисидаги Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасини ва Росулуллоҳ нинг башоратларини рўёбга чиқариш билан бўлади, шариат билан бошқарувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билан бўлади.

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун кофир ва мустамлакачиларга малайлик қилиб, Аллоҳ, Росули ва мўминларга хоинлик қилаётган вазъий режимларни ағдариб ташлаш зарур…

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун бутун Исломий Уммат кучларини бирлаштирмоқ лозим…

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун армияларимиз Исломни азиз қилиш йўлида фаолият қилаётган холис инсонларга нусрат-ёрдам беришлари лозим.

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун сиёсат, иқтисод, ижтимо ва таълим каби ҳаётнинг барча соҳаларида исломий ҳаётни қайта бошлаш лозим.

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун Исломнинг буюк қасрини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик қасрини қуриш лозим.

Сизларни энг буюк ҳайитга, уни рўёбга чиқариш учун фаолият олиб боришга даъват қиламан. Ҳайитингизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло амрига бўйсуниш ҳамда ушбу динни қудратли ва ғолиб қилиш учун холис кишилар билан бирга ҳаракат қилиш орқали хотималанг. Токи, барчамиз аниқ ғалаба кунида ғолиблар, тоат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, тавба қилувчилар такбирини айтайлик…

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ … لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ .. وَللهِ الْحَمْدُ

اَللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ … صَدَقَ وَعْدَهُ .. وَنَصَرَ عَبْدَهُ .. وَأَعَزَّ جُنْدَهُ وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ .. وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ .. مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Барчангизни ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчаларимизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Пайшанбадан жумъага ўтар кечаси, ҳижрий 1439 йилги муборак шаввол ойининг биринчи куни, милодий 2018 йил 15 июн.

 Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа — «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш