Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича битим имзолади

 Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари халқаро терроризмга қарши кураш, давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва ахборот алмашиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимни имзолади.

 “Ҳужжат Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев томонидан имзоланди”,- дейилади хабарда.

 Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация сешанба куни Душанбега борган.

 “Учрашув чоғида икки давлат махсус хизматлари ўртасида терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди”,- деб таъкидланди Тожикистон миллий хавфсизлик хизматида.

 Томонлар икки давлат террорчилик ва экстремизм, шу жумладан, Афғонистон ҳудудида фаолият юритувчи террорчилик гуруҳларга қарши курашиш борасида ягона ёндошувлар борлигини маълум қилди.

 “Тожикстон ва Ўзбекистон террорчилик ва экстремистик ташкилотларга қарши кураш бўйича қатъий ва ягона позицияга эга”,- дейилган Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати хабарида.

 Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Роғун ГЭСи қурилиш майдонига ҳам ташриф буюрди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш