Қирғизистонлик мусулмонлар тожикистоникларни ифторликка даъват қилди

Қирғизистонлик мусулмонлар тожикистоникларни ифторликка даъват қилди

Қирғизистонлик мусулмонлар  қўшни  Тожикистоннинг  Суғд вилояти Овчи-Қалъа туманида яшовчи биродарларини ифторликка таклиф қилишди. Ифторликка қўшни мамлакатдан 100 киши ташриф буюрди. Бу маросим икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини  қайта барқарорлаштириш, чагаралардаги хатарли вазъият оқибатларини  бартараф  қилиш  ва  дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

Бунгача Баткен вилояти раисининг муовини Абиш Халмурзаев, Суғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Уларнинг суҳбат мазмуни асосан чегара  муаммоси бўлди.

Эслатиб ўтамиз 4 июн куни  » Футбол майдончаси» Тожик-қирғиз  чегара назорат постида икки давлат чегарчилари орасида низо чиққан эди. Бундан Тожик чегарчилари жабр кўришди. Бу воқеа оддий фуқароларига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Тожиклар ижтимой тармоқларда қирғизларга нисбатан ғаразли сўзлар билан баҳслр уюштиришди. Ҳатто иш шу даражагача етиб бордики, қирғиз биродарлар Фейсбук ижтимой тармоғига шикоят қилиб, тожик томонини муросога чақиришди. Кўпчилик бу кичкина учқун катта жанг алангасига айланишидан хавсираб қолди. Аллоҳ сақласин. Пайғамбар (C.А.В) ҳадис шарифларида айтадилар: — «Бир-бирингизга ҳасад қилманг, иғво қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга душман бўлманг,  Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар».

Бир қарашда ифторлик маросими бу оддийгина диний қадриятларнинг бир намунаси қатори баҳоланса-да, аммо бу нарсада биз учун энг муҳим бўлган жиҳат шуки,  ҳукмрон  ситема минг ҳийла уюштирмасин, барибир кўзлаган натижага эришолмайди. Барчамизга маълумки, Украина ва Россия ўртасида бир неча йиллар давомида кескинлик ҳукм суриб келмоқда. Чегарлардаги оғир шароит икки давлат фуқароларини турли машаққатларга гирифтор қилди. Бунинг оқибатида икки давлат фуқаролари қалбида бир-бирига нисбатан адоват уруғи сочилди. Ижтимоий тармоғларда украин ва рус миллатига мансуб инсонлар ҳамиша баҳслар уюштириб, турли қаттиқ сўзлар билан бир-бирларини обўсини тўкади.

Аммо  тожик ва қирғиз ўртасида гарчи бир-неча маротаба низолар чиққан бўлса ҳам, ҳатто қонли тўқнашувлар содир этилган бўлса-да, бироқ бу икки миллат вакиллари вақт ўтиб, ҳали ҳануз дардлар эскирмасидан туриб, яна бир-бирлари билан топишиб, муросо қила олади.  Эътиқодий ришталарини узишга ҳатто сунъий чегараларнинг ҳам куч-қудрати етмаяпти. Бир эшикдан  ҳайдалса,  бошқа эшикдан  кириб, алоқа ўрнатишмоқда.

Робита шу даражада кучлики, узоқ йиллар мобайнида икки халк қариндош уруғ бўлиб, қуда-анда бўлиб кетган. Суғдликлар туркий тилларини яхши тушунишади, бемалол сўзлай олишади. Қирғизлар ҳам бу борада қолишмайди.Ташқи қиёфасини оз-мунча эътиборга олмасак  Баткен, Лайлак  қирғизларини тожикий лафзда ширин сўзлашишлари таҳсинга сазовор.

 Дарҳақиқат, Иймон асосида қурилган ришталарни хеч қанай куч уза олмайди. Чунки Ислом дини, пок эътиқод, соф ақида икки миллат вакилларининг қон-жонига сингиб кетган.

Икки  миллат вакиллари гарчи дин уламолари бўлишмаса-да, Мусулмончилик сийлаи раҳми туфайли, бир-бирларига раҳм-шафқат назари билан қарашади, хато ўтса кечиришади. Гарчи сиёсатни тўғри тушунишмаса-да, уларнинг қалбидаги иймон турткиси кечиришга ва рафоқат кўрсатишга ундайди. Айнан шу нарса, шу ботиний илоҳий муҳабббат куфр оламини ташвишга солади.

Модомики динимиз бир экан, охират ғамини биринчи ўринга қўяйлик, илмоний система  найрангларига алданмайлик, Буюк Яратувчимиз фаришларига фахр билан тавсифлаган,  Пайғамбаримиз (саллалоҳу алайҳи ва саллам) мақтаган, саҳобалари ҳавас қилган ҳабибларга айланайлик.

Ийд муборак бўлсин азизлар . Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

Мунаввара

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш