Ўзбекистон ва Қирғизистон Мудофаа вазирликлари ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Мудофаа вазирликлари ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

 “Sputnik” сайтининг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича,  Абдусалом Азизов Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

 Учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланишистиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

 Мудофаа вазири Азизов 2017 йил сентябр ва декабр ойларида Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифлари икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлиб қолганини айтиб ўтди.

 Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

 “Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”,- деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

 Меҳмонлар, шунингдек, Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда замонавий ёндашувлар билан яқиндан танишишди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш