ШҲТда раислик қилиш Қирғизистонга ўтди

ШҲТда раислик қилиш Қирғизистонга ўтди

 Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислик қилиш Хитойдан Қирғизистонга ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти маълум қилди.

 Бишкек ташкилотда 2018-2019 йилларда раислик қилади. Ташкилотнинг кейинги саммити 2019 йил 14-15 июнда Бишкекда бўлиб ўтадиган бўлди.

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон раислик қилишга ва ташкилотнинг янада ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилган.

 “Қирғизистон раислик қилиш вақтида ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқувчи вазифалар ва бошқа муҳим дастурий ҳужжатларни амалга оширишга эътибор қаратади”,- деб айтган Жээнбеков.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш