Сооронбай Жээнбеков ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди

Сооронбай Жээнбеков ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди

Президент Сооронбой Жээнбеков Хитойга амалга ошираётган давлат ташрифи чоғида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди.

 Жээнбеков ўз сўзида биринчи давлат сафари Хитойга бўлаётганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик янги тарихий босқичга кўтарилаётгани айтиб ўтилди.

 Сооронбой Жээнбеков раҳбарлигидаги делегация сафида ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, президент маъмуриятининг ташқи сиёсати бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов, бош вазир ўринбосари Замирбек Асқаров, Жогорку Кенеш депутатлари Ақилбек Жапаров, Исхак Масалиев, Адил Жунус ўғли, Кубаничбек Нурматов, Давлат кадрлар хизмати бошлиғи Акрам Мадумаров, Молия вазири Адилбек Касималиев, Иқтисодиёт вазири Олег Панкратов, Қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев, Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев, Транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калиев, Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Таалайгул Исакунова, Саноат, энеретика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича давлат қўмитаси бошлиғи Улан Рискуловлар бор.

 Хабарда айтилишича, Сооронбай Жээнбеков Хитой раиси Си Цзиньпин таклифига биноан 6-8 июн кунлари Хитойда давлат ташрифи билан бўлади. Бу сафар давомида Жээнбеков Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Ли Чжаншу билан урашади ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш