Путин: Россия ёки суверен бўлади, ёки умуман бўлмайди

82
0

Путин: Россия ёки суверен бўлади, ёки умуман бўлмайди

 Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, рус халқи ҳар доим суверенитетни танлайди.

 “Мен Россия ёки суверен бўлиши, ёки у умуман бўлмаслигидан келиб чиқмоқдаман. Албатта, Россия халқи ҳар доим биринчисини танлайди”, — дея айтиб ўтди Путин Хитой Медиакорпорациясига берган интервьюсида.

 Шунингдек, Путиннинг айтишича, Россия халқаро аренада халқаро ҳуқуқ принципларига риоя қиладиган, ҳамкорлар манфаатига ҳурмат билан қарайдиган ва ўз манфаатларига зарар етмаслигини кузатиб борадиган давлат сифатидаги ўрни йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиб боради.

 Путиннинг маълум қилишича, Америка томони босими остида Россияга қарши санкциялар жорий қилган давлатлар бу чораларни энди ўзида синаб кўради.

 Унинг ишонч билдиришича, соғлом фикр аста-секин ғалаба қозонади, жаҳон иқтисодиётига зарар етказаётган барча ноқонуний чекловлар эса бекор қилинади. Унинг қўшимча қилишича, барча ҳамкорлар, шу жумладан, Америка томони билан ҳам муносабатлар яхшиланади. Путиннинг таъкидлашича, “Қўшма штатлар позициясига қўшилиб Россияга қарши санкциялар киритган давлатлар АҚШ санкцияларидан энди ўзи жабр кўрмоқда”.

 “Мен буни хурсандлигим ёки истеҳзо билан айтаётганим йўқ. Бу воситалар универсал экани исботланмоқда ҳамда уларни жорий этиш барчага, жумладан, бундай ташаббус билан чиққанларга ҳам зарар етказиши ойдинлашиб боряпти”, — дея маълум қилди Путин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here