Атамбоев сукутни бузди

512
0

Атамбоев сукутни бузди

 Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев сукутни бузди ва бугун сиёсий баёнот берди. Бу ҳақда 24.kg хабар қилмоқда.

 “Мамлакат собиқ бош вазири, ҚСДП раиси ўринбосари Сапар Исаков ва Давлат божхона хизмати собиқ раиси Кубаничбек Кулматовнинг қўлга олиниши бу – коррупция билан кураш эмас. Коррупция билан курашган одамларнинг айнан ўзи коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди. Сапар Исаков ҳукумати жорий йилнинг 4 ойи двомида 5 млрд сўмлик бюджет профицитини таъминлади. Бу мустақил Қирғизистон тарихида илк бор кузатилди”, – дейилади матнда.

 “Давлат арбобларини ҳибсга олиш ҳақидаги қарор бу – дўстларнинг қасоси. Бу ҳолат Раим-миллионга алоқадор бўлиши мумкин, унинг ишдан бўшатилганидан сўнг ижобий вазият кузатилди ҳамда божхона тўловлари кескин ортди”, – дейди Атамбоев.

 Шунингдек, унинг фикрича, ҚСДП бошқа аъзолари, жумладан Жалолобод собиқ ҳокими Салайдин Авазов ва Жогорку Кенеш депутати Осмонбек Ортикбаевнинг жиноий таъқиб этилишига ҳам сиёсий сабаб бордир.

 Атамбаевнинг сўзларига кўра, жавобгарликка Сапар Исаковни эмас, балки ИЭСнинг эски қисмида авария юз беришига ҳамда Бишкек аҳолисининг совуқда ўтиришига сабабчи бўлганларни тортиш керак.

 “Баъзи шахслар президент Сооронбай Жээнбековни хавфли йўлга бошламоқда. Мен уни бу ҳақда огоҳлантиргандим. Қирғизистон халқи барибир бу жиноий ишларни қўзғатишга нима сабаб бўлганини билиб олади ва бу жараённинг барча иштирокчиларига баҳо беради”, – деган Атамбаев.

Туркистон:

Қирғизистонда етакчи гуруҳ алмашди-ю, лекин бошқарув системаси яна ўз жойида қолди! Янги етакчи гуруҳ ҳам, аввалгилари сингари суд, прокуратура ва бошқа куч орган тармоқларини ўз қўлларига олди. Булар ҳам ўз салоҳиятларидан фойдаланиб, ўзларига ноқулай бўлган сиёсий куч ва шахсларни жамиятдан ва сиёсий майдондан четлатиб боришяпти.

Атамбаев ўта заиф сиёсатчи ва ўз ўрнига номуносиб президент эди. Лекин уни бартараф қилиш ва ундан кейин унинг гуруҳини йўқ қилиш механизми ҳар қандай янги келган етакчи гуруҳни яқин келажакда худди аввалгилари сингари ҳаддидан ошган, худбин ва ҳокимиятни суистимол қилувчи коррупционерларга айлантириб қўйишида шак шубҳа йўқ. Бунга Раим Матраимов (миллион), Суюн Умурзаков сингари халқ таниган жиноятчилар, фақат янги етакчи гуруҳ билан тил бириктира олгани учун жавобга тортилмай қолиши мисол бўла олади! Негаки ҳокимият алмашгани билан бошқарув системаси алмашгани йўқ. Эски ва янги етакчи гуруҳларнинг барчаси битта сиёсий доиранинг вакиллари бўлиб, бир хил қоидага, яъни куфрга асосланган капиталистик бошқарув системаси принципларидан келиб чиққан бошқарув системасига риоя қилишади. Шунинг учун бу гуруҳларнинг бирортасидан умид йўқ!……

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here