Мусулима Уйғур қизлари хитойлик динсизлар билан турмуш қуришга мажбурланмоқда

Мусулима Уйғур қизлари хитойлик динсизлар билан турмуш қуришга мажбурланмоқда

Хитой ҳукумати ҳар бир Уйғурнинг уйида битта ёки иккитадан маҳаллий хитойликни жойлаштириш зулмини амалга оширгандан сўнг, зулмнинг навбатдаги босқичига ўтди. Маҳаллий ахборот манбаларидан олинган маълумотларга кўра, ҳукумат Уйғур қизларига босим ўтказиб, хитойлик динсизларга турмушга чиқишга мажбурлаш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳам Хитойнинг янги ассимиляция сиёсатининг бир қисмидир.

Ҳар бир хитойлик, Мусулмон уйғурнинг уйида қолган пайтда бўлсин, ёки кўча-кўйларда бўлсин, бирор муслима Уйғур қизни кўрганда, ёқтириб қолса, Хитой маъмуриятидан талаб қилиб, у қизга уйланиб олиши мумкин. Покиза, мусулима, иффатини сақлаб юрган Уйғур қизлари эса, ҳеч қандай харомдан тап тортмайдиган даҳрий хитойлик эркаклар билан турмуш қуришга мажбурдир. Муслима қизнинг ўзи ҳам, унинг оиласи ҳам бундай никоҳларга эътироз билдириши мумкин эмас.

Бир муслима қизни мажбурлаб динсиз хитойликка турмушга бераётгани акс этган видео тасвир ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди. Мусулима Уйғур қизининг жирканч динсиз хитойликка турмушга чиқишни асло истамаётганлигини ва у бунга мажбурланганини унинг юз ифодасидан аниқ билиб олиш мумкин.

Аммо хитой ҳумуматига кўра, Муслима Уйғур қизини сўраган ҳар бир хитойликка у қиз берилиши керак. Агар мусулима Уйғур қизнинг отаси ёки бирор маҳрами муслима қизнинг атиест динсизга турмушга чиқишига қаршилик қилса, унинг борадиган жойи ўта оғир шароитдаги қамоқхона ёки тартиб ўрнатиш лагерларидир. Шундоқ ҳам, Уйғур мусулмонларини қамоқ ва лагерларга тиқиш учун Хитой ҳукуматига баҳона лозим. Ҳозирги пайтда Хитой зиндонида қанча мусулмонлар борлиги номаълум.

Шарқий Туркистонда мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган Хитой ҳукумати зулмларининг ҳажми кундан кунга ортиб бормоқда. Аммо бутун дунё, жумладан Ислом олами ҳам, Хитой ҳукуматининг бу жирканч ҳаракатларига жимгина томошабин бўлиб туришибди. Исломий ўлкаларда “хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари” даъвосини кўтариб, жар солаётган кофир ғарб эса, бу ҳолат қаршисида кўр, кар, соқов бўлиб қолди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш