Путин Макронга: Ҳеч нарсадан қўрқманг, биз сизга ёрдам берамиз

497
0

Путин Макронга: Ҳеч нарсадан қўрқманг, биз сизга ёрдам берамиз

 Россия Президенти Владимир Путин Петербург иқтисодий форумида ташкил қилинган мажлисда Москва Европани ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдирди. Путиннинг таъкидлашича, Россия бутун оламда янги таҳдидлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун бор кучини сарфлайди. Шунингдек у француз ҳамкасби Эммануэл Макроннинг сўзларига жавобан, Европада хавфсизликни таъминлаш ва бу соҳада унинг Вашингтонга бўлган қарамликдан қутилиши учун унга ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

 “Эммануэл, Европа ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида икки томонлама мажбуриятлар мавжудлигини ва хавфсизлик соҳасида Европа АҚШга қарамлигини айтди. Бу хусусда ҳеч нарсадан қўрқманг, биз сизга ёрдам берамиз. Хавфсизликни биз таъминлаймиз. Ҳеч қандай янги таҳдидлар юзага келмаслиги учун бор кучимизни сарфлаймиз”, деди путин.

Россия президенти бу гапларини Япония Бош вазири Синдзо Абэ, Хитой Бош вазирининг ўринбосари Хань Чжэн ва Халқаро валюта жамғармасининг директори Кристин Лагард иштирок этган мажлисда, “Европа ўзининг хавфсизлиги борасида Америка Қўшма Штатларига суянади”, деган француз ҳамкасбига ўгирилиб айтди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Америка Қўшма Штатлари Европанинг турли мамлакатларида ўз қўшинларини жойлаштирган бўлиб, Германия бу қўшинлардан энг катта қисмини ўз ичига олган. Кузатувчилар бунга Вашингтон томонидан Европа давлатларига босим ўтказиш омили сифатида қарайдилар. АҚШ Европа учун “рус таҳдиди”га қарши кураш баҳонасида ЕИда ҳарбий жиҳатдан кенгайиб, ўзининг мавжудлигини мустаҳкамлаш учун кўпроқ ҳарбий қурилмалар ўрнатишга ҳаракат қилиб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here