Британия мудофаа вазири: Биз Толибон билан расмий музокаралар ўтказишимиз керак

Британия мудофаа вазири: Биз Толибон билан расмий музокаралар ўтказишимиз керак

Британия Мудофаа Вазири Гэвин Уильямсон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Британия ҳукумати Толибон билан расмий музокаралар ўтказиши зарурлиги ҳақида баёнот берди. Вазирнинг бу баёноти Афғонистонда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари сонинининг оширилиши ортидан янгради.

“Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Британия Толибон билан расмий музокаралар олиб бориши керак», деди Афғонистонда узоқ муддатли ечимга эришиш муҳимлигини таъкидлаган Уилямсон

Британияда чиқадиган «Дейли телеграф» газетасининг хабарига кўра, Уилямсон ўз баёнотида Афғонистонда барқарорликни сақлаб қолиш Буюк Британия учун муҳим эканини ишора қилган. Уилямсонга кўра, жорий йил сўнгида Афғонистонда ўтказиладиган сайлов тинч муҳитда амалга оширилиши учун Британия ҳам жавобгардир.

Толибон ҳаракати Британия халқига йўллаган баёнотида, уларга ўз фарзандларини Афғонистондаги урушга юбормасликни ва ҳимоясиз афғонлар халқи қонини тўкишга изн бермасликни тавсия қилган эди. Толибон ҳаракати баёнотида Инглиз халқини, ўз фарзандларининг жонсиз таналари ёки уларнинг руҳий ҳаста ҳолида Англияга қайтишларига тўсқинлик қилишга чақирган эди,.

Сўнги олинган хабарларга кўра Толибон ҳаракатининг матбуот бўлими Ғазни вилоятининг икки тумани Хандақ амалиёти давомида Толибон ҳаракати назорати остига ўтганлигини маълум қилинди. Айни пайтда Толибон ҳаракати АҚШ ва коалиция кучлари қўл остида бўлган ҳарбий ҳаво базани эгаллаб оланлиги ҳам айтилмоқда. Афғонистон мудофаа вазири сўзчиси толибон ҳаракатининг қўлига ўтган ҳарбий ҳаво базани қайтариб олиш учун яқинда ҳарбий амалиёт бошланишини билдирди.

Шунингдек, Афғонистон Толибон ҳаракатининг маълум қилишича, мужоҳидларнинг фаолияти ортидан Чаҳор Сада туманига қарашли Багҳ Малми, Ашлан ва Тақман қишлоқларининг 400дан ортиқ оиланинг аъзосилари Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш