Тожикистонда Зардуштийлар ибодатхонаси қайта такланмоқда

615
0

Тожикистонда Зардуштийлар ибодатхонаси қайта такланмоқда

Тожикистонда  биринчи ибодатхона ҳисобланмиш – зардуштийлар   ибодатгоҳи  қайта тикланажак. Бу ибодатхона Муғ номи билан танилган бўлиб, мамлакатнинг шимолий тарафидаги Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида жойлашган.

Маданият ва тарихий ёдгорликлар бўлими мутахассиси Баротбой Жумаев Радиои Озодий билан бўлган суҳбатда шундай дейди: “Муғ ибодатхонаси Зардуштийлар учун муқаддас маскан  ҳисобланади. Милоддан аввалги 858- 830 йилларда Куруши Кабир шаҳар барпо этганида, шу қалъа устига зардуштийлар чиқиб олов ёқишарди. Муғ сўзининг маъноси ҳам ўт ёқадиган баландлик маъносини билдиради”.

Истаравшан масъулларининг айтишича, Муғ қалъасининг қайта тикланиши учун 26 миллион сомоний (қарийб 3 миллион АҚШ доллари) маблағ сарфланган,  аллақачон бинонинг 80 фоизи тайёр бўлди.

Жумабой Баротбойга кўра, зардуштийлар ибодатхонаси Муғ қалъасининг марказида жойлашган ва айни замонда бу маскан олдинги шаклига қайтарилмоқда.

Масъулнинг фикрига қараганда,  тамирлаш ва қайта тиклаш ишлари шу йилнинг ёз ойлари ўрталарида поёнига етади.

“Бу қалъа 1500 йил давомида  зардуштийлар ибодатхонаси бўлган. Араблар келиб Истаравшан бекини қатл қилишган ва ибодатхона фаолиятига нуқта қўйилган”. “Давлат бюджетдан 9 миллион сомоний  (1 миллион АҚШ доллари) ажратилди, аммо  бу миқдор кифоя қилмайди, биз энди тадбиркорларни маблағ беришига жалб қилмоқчимиз”, дейди масъул.

“Тожиклар Ислом келгунига қадар “Маздо Ясно”  (Зардуштий)  динига эътиқод қилишар эди. Араблар босқини туфайли барча қадимий диний қадриятлар жамиятдан узоқлаштирилган”- дея қўшимча қилди Жумаев.

Диний масалалар таҳлилчиси Фаридун Ҳодизоданинг   айтишича, ҳозирги вақтда Афғонистон қатори Тожикистонда ҳам зардушт динига эътиқод қилувчилар бор, аммо улар аҳолининг қаршилигидан  ва ҳаётига келадиган  хатарли оқибатлардан  қўрқиб ўз эътиқодларини ошкор қилиша олмайди.

Бир нарсани  эслатиб ўтиш лозимки  Тожикистонда зардуштийларнинг ” Маздо  Ясно” номи билан қумита ташкил қилинган эди, аммо фуқароларниг кучли эътирози остида унинг асосчиси ва раҳбари Рўдакий Самадов  2001 йилда , сирли равишда ўлдирилди.

Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, зардуштий урфу одатлари  тожик халқнинг қадимий мероси бўлиб, уни қайта тикланишининг хеч қандай зарар йўқ. Бироқ  кўпчилик мусулмон аҳоли томонидан ижобий қабул қилинмаганлиги боис бу иш ортга сурилмоқда эди.

Шариат қонуни бўйича тарихий обидалар  тўлалигича  сақланиб қолиниши вожиб. Миср эҳромлари, Афғонистондаги бут-санамлар, Фиръавнинг жонсиз танаси, Пампей қалъаси ва ҳоказолар кейинги авлод учун  тарихий маълумот сифатида қабул қилинади .

Аммо айнан Зардуштийларнинг қайта тикланиб бош кўтариши хатарли ҳисобланади. Чунки айни дамда Тожикистонда Зардушт динига, гарчи саноғи оз бўлсада шу динга эргашган фуқаролар мавжуд. Мамлакатда аҳоли орасида, хоссатан зиёли қатлам орасида миллатчилик,  маҳалчилик, ўтган аждодлар билан фахрланиш тушунчалари чуқур илдиз отган.

Ислом дини келиб барча динларни ботил қилди,  йўққа чиқарди, уларнинг бузуқ, ақлга зид тушунчасига қарши қаттиқ курашди. Исломий ақидани биринчилардан бўлиб қабул қилган ва Ислом рисоласини ўзи учун тож қилган тожик  халқи эътиқодига ҳозирги кунда эски ботил динлар  рахна солмоқда.

Ўтган ойда диний эркинлик баҳонасида насронийлар учун ибодатхоналар қурилган бўлса, бугун гўё тарихий маданиятни барқарорлаштириш баҳонасида  Зардуштийларга имкон туғилди. Қадимий мерос қатори динимизга мутлақо зид бўлган, Аллоҳ ва мусулмонлар лаънатига учраган мушрикона маросимларга имкон яратилмоқда.

Кўрибсизки, янаги Наврўзда ҳукумат бош бўлиб, Муғ қалъаси устига гулхан ёқилиб, мушрикона маросим бошланади!

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here