Жогорку Кенеш собиқ президентларни жавобгарликка тортишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди

477
0

Жогорку Кенеш собиқ президентларни жавобгарликка тортишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди

 Қирғизистон парламенти ўзининг икки тегишли қўмитасига собиқ президентларни жавобгарликка тортиш масаласини тартибга соладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.

 “Гап келгусида собиқ президентлар жиноят содир этганда жавобгарликка тортилиши лозимлиги ҳақида кетмоқда. Биз энди шундай қонунни ишлаб чиқишимиз керак”,- дея изоҳ берди депутат Исхак Масалиев.

 Депутат Достон Бекешовга кўра, Масалиевнинг қўмиталарга собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ва собиқ давлат раҳбарларини дахлсизликдан маҳрум этиш механизмларини ишлаб чиқишни топшириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here