Сурия мухолифати вакиллари музокараларда қатнашиш учун Остонага келди

523
0

Сурия мухолифати вакиллари музокараларда қатнашиш учун Остонага келди

 Сурия қуролланган мухолифати вакиллари мамлакатдаги вазиятни мувофиқлаштириш бўйича халқаро учрашувда иштирок этиш учун Остонага келди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг раҳбари Анвар Жайнақовнинг берган маълумотига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

 “Сурия қуролланган мухолифати вакиллари бугун эрталаб Остонага келди. 24 кишидан иборат делегацияга Аҳмад Тома (2017 йили ар-Риёд музокаралари бўйича тузилган қўшма қўмита вакили) раҳбарлик қилмоқда”,- дейди Жайнақов.

 14 май, душанба куни Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Остона музокараларининг тўққизинчи босқичи бошланди. Музокаралар давомида томонлар Суриядаги мавжуд вазиятни таҳлил қилади. Минтақада инқирозни бартараф қилиш бўйича кейинги жараёнларни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинади.

 Душанба куни икки ва кўп томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Асосий мажлиснинг 15 май, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

 АҚШ делегацияси Сурия масаласи бўйича Остонада бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here