Эндрю Паркер: Россия яккаланиб қолади

543
0

Эндрю Паркер: Россия яккаланиб қолади

 Буюк Британия MI5 контрразведка хизмати раҳбари Эндрю Паркер душанба куни Берлинда европалик ҳамкасблари билан учрашувда сўзлаган нутқида Россияга уни яккалаб қўйиш билан таҳдид қилиш режаси борлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Паркер ўз нутқи давомида Разведка Ббш бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипалнинг заҳарланишини Кремл томонидан содир этилган “қасддан қилинган ва аниқ бир мақсадни кўзлаган акт”, дея атаган. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар, Россия дунё ҳамжамиятида “янада яккаланиб қолишига” олиб келади, дейилади нутқ матнида.

 Паркер Россия ҳукуматини халқаро ҳуқуқни ўта қўпол тарзда бузганликда айблади. Бундан ташқари, Паркер “Скрипал иши” билан боғлиқ Россия дезинформацияси даражасини мисли кўрилмаган, дея баҳолади.

 Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 14 март куни британиялик шпион Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томони Скрипалларнинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлигини таъкидламоқда, Россия эса буни қатъий инкор қилиб келяпти.

 Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, ОЗХО томонидан ҳодиса жойидан олинган намуналарни таҳлил қилган Швейцария тадқиқот маркази, Скрипалларни заҳарлашда BZ моддасидан фойдаланилган, деган хулосага келди. Бу модда АҚШ ва Британия қурол-аслаҳалари ҳисобида турган, на Россия ва на СССРда ишлаб чиқарилмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here