АҚШ Марказий Осиёдаги оммавий ахборот воситалари учун 15 млн доллар ажратди

500
0

АҚШ Марказий Осиёдаги оммавий ахборот воситалари учун 15 млн доллар ажратди

Марказий Осиёда “мустақил” оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун АҚШ маъмурияти 15 миллион доллар ажратди. Унинг таъкидлашича, Рус оммавий ахборот воситалари бу минтақадаги жамоатчилик фикрига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда.

Май ойида Америка Қўшма Штатларининг (USAID) Халқаро тараққиёт агентлиги Марказий Осиё республикаларида рус оммавий ахборот воситалари таъсирини камайтириш мақсадида у ердаги ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича тендер бошлаганлиги айтилмоқда. Вашингтон у ерда Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятига бевосита эътибор қаратишга бел боғлаган.

Хабарда айтилишича, АҚШ Давлат департаментининг мақсади, маҳаллий журналистларни қўллаб-қувватлаш ва демократик тизимда оммавий ахборот воситаларининг ўрнини фуқаролар яхши тушунишлари учун уларнинг “матбуот саводхонлигини” яхшилашдан иборатдир.

Вашингтоннинг даъвосига кўра, унинг Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ижтимоий матбуотнинг юқори сифатини яратиш салоҳияти паст кўрсатгичда давом этмоқда. Бунга Россия тарафидан эфирга узатилаёган ва минтақада жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим рол ўйнаётган янгиликлар ва кўнгилочар дастурлар ҳукмронлиги сабаб  бўлмоқда.

АҚШ ўзининг бу ҳаракатларини шундай изоҳлайди: “Мустақил маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг, кучли молиялаштирилган ва ахборотлар учун асосий манба бўлиб қолаётган Россия каналлари билан рақобатлашиши ўта мушкул. Бу эса, дунёда содир бўлаётган ишларнинг нотўғри тушунилишга сабаб бўлмоқда. Ушбу мамлакатларнинг авторитар режимлари оммага тақдим этилган маълумотларни назорат қилишга ёрдам қилмоқда ва демократик ислоҳотларга тўсқинлик қилмоқда. Натижада бу ҳолат сўз эркинлиги, ахборот эркинлиги ва ошкоралик каби оламий қадриятларга путур етказмоқда”.

Баъзи мутахассисларнинг фикрича, Вашингтон бу билан мавжуд тизимларни ва Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг сиёсий йўналишини ўзгартиришни ҳамда Хитой ва Россия устидан стратегик устунликка эришиш учун минтақага мустаҳкам ўрнашиб олишни кўзламоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here