Бен Хожес: Россия фақат кучни хурмат қилади

Бен Хожес: Россия фақат кучни хурмат қилади

 АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Бен Хожеснинг маълум қилишича, Россия “фақат кучни ҳурмат қилади”. Бу ҳақда у Польшанинг TVN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 “Биз Москва билан қандайдир битимни имзолаётган пайтимизда жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Бу буюк тарихга эга давлат, бироқ улар фақат кучни ҳурмат қилади. Агарда бизнинг иттифоқ бирдамлик ва қатъийликни кўрсатмаса, унда фақат тажовузкорликни рағбатлантирган бўламиз”, — дея айтиб ўтди Хожес.

 Унинг таъкидлашича, Россия ЕИ ва НАТО “принципларини қўпориб ташламоқчи” ҳамда НАТО Европадаги ўз иттифоқчиларини ҳимоя қила олмаслигини кўрсатиб бермоқчи.

 “Бу шуни англатадики, биз гибридли уруш, ёлғон ахборот тарқатиш, ядровий таҳдид ва киберҳужумларга тўқнаш келмоқдамиз”, — дея қўшимча қилиб ўтди генерал.

 Хожеснинг фикрича, Россия ўзининг хориждаги фуқароларини ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билади, бу эса Болтиқбўйи мамлакатлари ёки Польшага тезлик билан бостириб киришга сабаб бўла олади.

 “Россия бу каби катта хатога йўл қўйишининг олдини қай тарзда олишимиз мумкин? Альянс бизнинг реакциямиз тезлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. Польшанинг модернизация борасида қилаётган ишлари бизнинг имкониятимизни кенгайтиради. Биз Россияга биз ҳам тез, ёки улар каби тез ҳаракатлана олишимизни кўрсатмоғимиз даркор. Кейин биз ҳам улар билан худди совуқ уруш давридаги муносабатларга эга бўламиз”,- деди Бен Хожес.

Туркистон: 

АҚШнинг Россияни Европа учун таҳдид туғдирувчи тажовузкор қилиб кўрсатишидан мақсади, минтақада НАТОнинг таъсир қувватини янада кучайтириб олишдир. Путиннинг режими ҳам бу кескинликдан фойдаланиб, Ғарбдан келиши мумкин бўлган таҳдиддан Россияни хавотирга солиш мақсадида матбуот урушини бошлаб юборган. Путин режими давлатни ўз домига тортиб бораётган иқтисодий кризис оқибатлари сабабли, ўз фуқороларини Ғарбнинг тажовузларидан огоҳлантириш билан, вазиятни совуқ уруш ҳолатига олиб ўтмоқчи. Бу билан режим Россия хавфсизлиги учун ўзининг ўрнини ҳеч қандай куч боса олмайдиган даражадаги ҳолатини сақлаб тура олади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш