Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан АҚШга боради

538
0

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан АҚШга боради

 Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

 Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

 Вашингтонда Мирзиёев, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 Расмий ташриф якунида икки мамлакат президентлари “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши ва турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here