Путин: Дунёдаги террорчилик ҳаракатларининг 95 фоизини МРБ амалга оширган

656
0

Путин: Дунёдаги террорчилик ҳаракатларининг 95 фоизини МРБ амалга оширган

Россия президенти Владимир Путин бутун дунё бўйлаб уюштирилган террор ҳужумларнинг 95 фоизини АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) томонидан ташкил қилинганлигини даъво қилди. Путиннинг сўзларига кўра, 2017 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида уюштирилган метро ҳужуми ҳам ушбу ҳақиқат асосида кўриб чиқилиши керак.

“Агар МРБнинг қўли русларнинг қонларига беланган бўлса, улар рус айиғини тинч уйқудан уйғотгани учун узоқ афсус-надоматда қолишади”, деди Россия Президенти.

Шунингдек, Владимир Путин АҚШ Марказий разведка бошқармаси давлатнинг ифлос ишларини амалга ошириб келаётган ташкилот эканлигини ҳамда у дунё олигархияси ва янги дунё тасвирининг ифодаси эканини билдирди.

Владимир Путиннинг таъкидлашича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси бугунги кунда Американинг бир қисми сифатида мавжуд бўлсада, бироқ аслида у америкаликларнинг манфаатини ҳимоя қилмайди.

“Марказий разведка бошқармаси Америка халқининг манфаати учун ишламайди ва уларнинг манфаатларига мувофиқ ҳаракат олиб бормайди”, деди президент Путин.

Санкт-Петербургда уюштирилган ҳужум матбуотда ўрин олгани каби уни тахтдан ағдариш учун олиб борилаётган режаларнинг бошланғич қисми ҳақидаги саволга Путин “Мени йўқ қилиш метродаги бир ҳовуч қаланғи-қасанғининг қўлидан келадиган иш эмас”, дея жавоб берди.

Путин шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва сиёсат тарафидан тузилган воситалар орқали инсоният онгсизлаштирилаётганлигига урғу берди.

Туркистон:

Путин Россияни боши берк кўчага олиб кириб қўйди. У энди, халқаро гиосиёсатдаги ўзгаришларда Россиянинг манфаатлари оёғости бўлиб бораётганида АҚШнинг ташқи разведкасини айблай бошлади. Нима бўлганида хам Путин ҳақиқатни оча бошлабди. Бу унинг аввалги “дунёда барча террорчилик амалиётлар мусулмонлар томонидан амалга оширилади” деган позициясидаги бўҳтонларига нисбатан, ҳақиқатга яқин баёноти бўлди. Савол туғилади:  ўшанча фоизини МРБ амалга оширган бўлса, қолган фоизи ким томонидан амалга оширилади?! Санк Петербургдаги қўпорув амалиёти МРБ томонидан амалга оширилган бўлса, унда айбга тортилган мусулмонлар энди оқланадими?! Ислом ва мусулмонларга шунча йиллардан буён бўҳтон қилиб келдинглар, энди ўзларинг буни тан олганларингдан кейин улардан расман кечирим сўрайсизларми?!…

Путин, Россияни етакчи давлатлар сафидан тушиб бораётганини тан олишга таёргарлик кўряпти. Шунинг учун у Ғарб билан ёмонлашиб бораётган сиёсий, иқтисодий алоқаларини ўнглашга ҳаракат қилаётгани йўқ. Аксинча, энди ҳарбий томондан ҳам кескин ҳолатга олиб бориши мумкин бўлган вазиятга қараб кетяпти. У аввал Ислом ва Мусулмонлар хавфидан огоҳлантириш мақсадида ўз фуқороларини портлатиб юборар эди! Қарасаки, Россиянинг асосий қисми Мусулмонлардан иборат экан. Бу гиографик жиҳатдан АҚШга провокация қилиши учун ўта қулай ҳолат. Шунинг учун энди у Ислом ва Мусулмонлар номидан эмас, МРБ номидан қўпорув ишлари олиб бормоқчи кўринади. Бу билан Путин Рус халқини Ғарб олами билан алоқасини бира тўла узиб юбормоқчи бўлади. Чунки у, энди яқин келажакда Россия халқининг яшаш шароитларини европа даражасига олиб чиқа олмайди. Аксинча, тубанлашиб бораверади. Шунинг учун сиёсий ва иқтисодий тубан ҳолат пайдо бўлиб бораётганида, Путин ўзидан бошқа айбдорлар ахтараяпти!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here